Лингард: “Роналду – футболдаги Майкл Жордан”
28 июл 2020 21:45
Новости
Лингард: “Роналду – футболдаги Майкл Жордан”
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Жесси Лингард “Ювентус” форварди Криштиану Роналду ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Роналду фаолияти давомида юқори чўққиларни забт эди. У бир нечта клубларда ўйнаган ва кўплаб совринларни ютишга эришган. Ишончим комилки, у футболнинг ҳақиқий рамзи, футболдаги Майкл Жордандир.
Роналду “Манчестер Юнайтед”га ўтганида мен 11 ё 12 ёш эдим. У бизга турли усулларни ўргатиш учун келганди ва бу жуда зўр бўлганди. Ўшанда уни илк бор кўргандим. У клубга келганида жуда ёш эди ва ҳозиргидек бақувват эмасди.
Роналдуга қарши бир неча бор ўйнашимга тўғри келган. У менга муаммо туғдирганмиди? Ростини айтсам йўқ, у унчалик ёмон эмас эди! Мавсумлар оралиғидаги бир учрашув бўлиб ўтганди, у майдонга тушди ва тезда ўз маҳорати ҳамда даражасини намойиш этди”, дейди Лингард.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии