RU

Последние новости

00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  0 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  13 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  12 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  21

Лима Круз: "Насаф"ни тарк этишим? Шартномам бор экан жамоага охиригача ёрдам бераман" Новости

Лима Круз: "Насаф"ни тарк этишим? Шартномам бор экан жамоага охиригача ёрдам бераман"

Бир неча кун олдин сайтимизда "Насаф"нинг бразилиялик ҳужумчиси Лима Крузнинг ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур вазиятга янада аниқлик киритиш мақсадида Лиманинг ўзи билан боғландик. 

"Насаф"нинг легионер ҳужумчиси ҳам жамоани тарк этади

- ОАВларда чиққан хабарларга муносабатингизни билдирсангиз?

- Билмадим. Бу менга боғлиқ эмас. Чунки "Насаф" билан шартномам бор. Шундай экан қўлимдан келганча ҳамма ишни қиламан, жамоага ёрдам бераман. 

- Бу йилги мавсум "Насаф" учун муваффақиятсиз бошланди. Жамоа сўнгги ўйинлардан сўнг яна рақобатга киришдими?

- Мавсум одатдагидек бошланмади, дея оламан. Бундай ҳолат ҳар бир жамоада бўлди. Нафақат биз балки қолганлар ҳам совринли ўринларга курашади. Мақсадимиз йўлида ишлашда давом этамиз. 

- Ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалида "Навбаҳор"га урган голингиз энг муҳимими? Бу йил нима етишмаяпти?

- Гол айни керакли вақтда урилганди. Мухлислар, барча хурсанд бўлган. Ўшанда кубокка муносиб эдик.  Статистикага келсак, бу йил қизил карточка ноҳақ берилди. Бу вазиятни ҳамма кўрган. Рақамлар жамоамиз ўйиндан ўйинга ўсаётганини кўрсатмоқда. Биз ҳали яна кучаямиз.

- Бу йил Суперлигада энг қийин учрашув қайси бўлди?

- Ҳар бир рақибга қарши ўйин қийин бўляпти. Жамоаларга бизга қарши икки ҳисса куч билан ўйнамоқда. Осон бўлаётгани йўқ. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика