Лилиан Тюрам ўғлининг ПСЖга ўтишига қаршилик қилди
17 июл 2022 20:25
Новости
Лилиан Тюрам ўғлининг ПСЖга ўтишига қаршилик қилди
Франциялик фарзандига ҳозирги клубида қолишни маслаҳат бермоқда.
"L’Equipe" нашри хабарига кўра, "Ницца" ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрамга ПСЖ томонидан қизиқиш билдирилди. Бироқ Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси ва футболчининг отаси Лилиан Тюрам бу трансферга қарши чиқди.

Франциялик ўғлини "Ницца"да қолгани маъқул, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, йигитча ПСЖда захирада қолади ва бу омил унинг ривожланишига салбий таъсир қилади.
21 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Лига 1'да 36 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган ва 3 та голга ассистентлик қилган.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии