Левченко "Истиқлол"дан кетди
27 июн 2022 12:53
Новости
Левченко "Истиқлол"дан кетди
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Истиқлол" футбол клуби раҳбарияти ва бош мураббий Виталий Левченко бошчилигидаги мураббийлар штаби якунига етган шартномани узайтирмасликка қарор қилишди.
Жамоани бош мураббий Виталий Левченко, мураббий Анвар Норқулов ва дарвозабонлар мураббийи Фаррух Бердиев тарк этишди.
Виталий Левченко ва унинг ёрдамчилари "Истиқлол"да 2020 йилнинг бошида фаолиятларини бошлашган эди ва улар бу вақтга қадар жамоани ички мусобақалардаги кўплаб ғалабаларга олиб боришди, шунингдек "Истиқлол" тожик футболи тарихида илк бор ОФК Чемпионлар Лигаси 1/8 финалига чиқди.
"Истиқлол" футбол клуби раҳбарияти қилинган ишлар учун мураббийлар штабига миннатдорчилик билдиради ва уларнинг бўлажак фаолиятларида муваффақиятлар тилайди", — дейилади клуб хабарида.

Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии