Левандовскида "Барса" билан келишув йўқ. У ҳали фаолиятини қаерда давом эттириш борасида қарор қабул қилмади
29 мар 2022 11:07
Новости
Левандовскида "Барса" билан келишув йўқ. У ҳали фаолиятини қаерда давом эттириш борасида қарор қабул қилмади
Роберт Левандовскида "Барселона" билан келишув йўқ.
"Бавария" ҳужумчиси ҳали фаолиятини қаерда давом эттириш борасида қарор қабул қилмади. У "Барса" билан шартнома борасида келишувга эришгани йўқ.
Полякнинг "Бавария" билан келишуви 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ва клуб ҳамкорликни узайтириш борасида келишувга эришишга умид қилмоқда. Мюнхенликлар бунга қарамай Левандовски билан музокараларни бошлашмади.
Қайд этиш керакки, бош тўсиқ форварднинг йиллик 25 миллион евро атрофидаги маоши бўлиб қолмоқда.
33 ёшли ҳужумчи жорий мавсум "Бавария" таркибида 37та ўйинда майдонга тушиб, 45та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии