Левандовски Жаҳон чемпионатига тайёр
14 ноя 2022 12:30
Новости
Левандовски Жаҳон чемпионатига тайёр
"Барселона"нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовскидан бўлажак Жаҳон чемпионатига муносабати ва бундай ноодатий тақвим ҳақида сўрашди.
Маълумот ўрнида, футбол тарихида биринчи марта Жаҳоннинг асосий турнири ёзда эмас, қишда ўтказилмоқда. Бундан ташқари, илк бор мусулмон давлат мундиалга мезбонлик қилмоқда.
"Яхши ёки ёмонлигини айта олмайман. Ишонч билан айта оламанки, бу барчамиз учун янгилик. Мавсум давомида Жаҳон чемпионатини ўтказиш – ҳамма учун катта чақирув. Мен бу синовга тайёрман деб ўйлайман. Кўрамиз, бу бутун жамоаларга қандай таъсир қилади", – деди Левандовски.
Эслатиб ўтамиз, Польша "C" гуруҳида Аргентина, Мексика ҳамда Саудия Арабистони билан тўқнаш келади.
Похожие новости
03:48
Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди" 15
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии