Левандовски "Эспаньол"га қарши ўйнай олади. Мадрид суди 3 ўйинлик дисквалификацияни кейинга қолдирди
30 дек 2022 23:43
Новости
Левандовски "Эспаньол"га қарши ўйнай олади. Мадрид суди 3 ўйинлик дисквалификацияни кейинга қолдирди
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Эспаньол"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.
Левандовски Ла Лига доирасида “Осасуна”га қарши баҳсда майдондан четлатилганди ва зша ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун 3 та ўйинга дисквалификация қилинганди.
Каталония клуби Мадрид марказий судига мурожаат қилди ва у ушбу баҳс бўйича якуний қарор қабул қилинмагунча дисквалификация муддати бошланишини кейинроққа қолдирди.
Агар суд "Барселона" фойдасига қарор қабул қилмаса, польшалик форвард дисквалификасия муддатини ўташга мажбур бўлади. Якуний қарорга қадар Левандовски майдонга тушиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли ҳужумчи Ла Лиганинг 14 ўйинида 13 та гол урган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии