Левандовски афсонавий Герд Мюллернинг рекордидан ўзиб кетди
07 мар 2021 14:35
Новости
Левандовски афсонавий Герд Мюллернинг рекордидан ўзиб кетди
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия Бундеслигасида дастлабки 30та голни энг тез урган футболчига айланди.
Левандовски Бундеслиганинг 24-турида "Боруссия" дарвозасига учта гол урди. Шу орқали у 26 ўйинда 30 гол урган афсонавий Герд Мюллернинг натижасидан ўтиб кетди. Қайд этиш керак, Бундеслиганинг бир мавсумида энг кўп гол уриш ҳам айнан Мюллерга насиб қилган - 40.
Ушбу мавсумда 32 ёшли Левандовски "Бавария" таркибида 33 ўйинда қатнашиб, 37 гол ва 8 ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилга қадар давом этади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии