Лев Яшинга гол урган Равшан Юнусов ҳақида
23 ноя 2016 13:59
Новости
Лев Яшинга гол урган Равшан Юнусов ҳақида
Футбол билан тахминан 10 ёшларида, 1956 йилда Тошкентдаги "Спартак" стадионига борганида қизиқа бошлаган. Унинг дастлабки мураббийи Маъруф Акбаров йигитчадаги иқтидорни дархол пайқай олади ва уни ҳужум чизиғига қўяди. Шу тариқа Равшан Юнусов футболга кириб келади.
Футбол мактабини тугатганидан сўнг "Димитровец" жамоаси аъзосига айланади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида ўйнаган ва 1966 йили бронза медали соҳибига айланган. Бу эса Юнусовнинг 1967 йилда "Пахтакор" аъзосига айланишида муҳим роль ўйнаган.

Равшан Бекович ўз даврининг кучли жамоалари ҳисобланган "Динамо", "Зенит", "Арарат" каби клубларга қарши ўйнаган. Лев Яшин дарвозасига гол кирита олган кам сонли футболчилардан бири бўлган...
Кейинчалик, мураббийлик фаолиятини олиб боради. Нафақага чиқиш олдидан эса Тошкентдаги "Истиқлол" спорт мажмуаси директори лавозимида фаолият олиб борганди.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии