Лэмпард Рюдигернинг "Тоттенхэм"га ўтиши борасидаги хабарларни рад этди
30 сен 2020 12:40
Новости
Лэмпард Рюдигернинг "Тоттенхэм"га ўтиши борасидаги хабарларни рад этди
"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоа ҳимоячиси Антонио Рюдигернинг "Тоттенхэм"га ўтишини рад этди.
"Йўқ, айни дамда Рюдигер ҳеч қаерга кетмайди", - деди Лэмпард.
Хабарларга кўра, "шпорлар" 27 ёшли футболчини трансферлар ойнаси сўнггига қадар таркибга жалб қилишмоқчи. Рюдигернинг хизматларига шунингдек "Пари Сен-Жермен", "Барселона" ва "Рома" клублари қизиқмоқда.
Рюдигер "Челси"га 2017 йилнинг ёзида "Рома"дан 35 миллион евро эвазига ўтган эди. Ҳимоячи ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 1 бор ўз дарвозасини ишғол қилди. Немис футболчисииннг Англия клуби билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии