Лемпард истеъфога чиқиш арафасида
23 янв 2023 15:10
Новости
Шанба куни "Вест Хэм"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг "ирислар" 19-ўринда бормоқда. Жамоа эгаси Фарҳод Мошири Англия терма жамоасининг собиқ юлдузи Френк Лемпардни ишдан бўшатиш имкониятини муҳокама қилиш учун фавқулодда бошқарув кенгаши йиғилишини чақирди, деб ёзмоқда "The Sun".
"Эвертон" раҳбарияти молиявий босим остида. Шундай экан, жамоани АПЛда сақлаб қолиш жуда муҳим. Жамоа хўжайинлари Лэмпард вазиятни ўзгартира олишига ва "ирислар"ни қуйи лигага тушиб кетишдан қутқариб қолишга ишонмаяпти. Мошири аллақачон учта номни шорт-листга киритган: Шон Дайч, Нуну Эшпириту Санту ва "Эвертон" афсонаси Уэйн Руни. "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси "Ди Си Юнайтед" бош мураббийи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, "Эвертон" АПЛда сўнгги бор ўтган йилнинг октябрь ойида ғолиб чиққанди. Ғалабасиз серия 8 та учрашувга етди. 20 тур давомида "ирилар" атиги 15 очко тўплади. "Эвертон"нинг навбатдаги ўйини Лондоннинг "Арсенал" жамоасига қарши бўлади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Комментарии