Лэмпард: "Челси"га ҳужумда ишонч етишмаяпти"
27 апр 2023 15:37
Новости
Лэмпард: "Челси"га ҳужумда ишонч етишмаяпти"
"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Англия чемпионати 33-турида "Брентфорд"дан учралган мағлубият (0:2) ҳақида гапирди.
"Қийин, футболчиларга ачиняпман. Ўйин борасида тўпга эгалик қилишни назорат қилдик. "Брентфорд" ўз ишини яхши билади. Ўйин тафсилотлари аниқ, бугун бизда ҳужумда ишонч етишмаяпти. Бу кўзёш тўкадиган ҳолат эмас, лекин ҳамма бизга қарши. Гарчи хавфли ҳолатлар яратмаган бўлсак-да, вазиятни доим назорат қилиб турдик. Бу клуб сўнгги пайтларда жуда кўп яхши дамларни бошдан кечирди, аммо ҳозир қийин пайт. Биз сеҳрли таёқчани силкитиб, сеҳр кўрмоқчимиз, лекин футболда бундай бўлмайди, чунки АПЛ – оғир лига", – деди Лэмпард.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии