Лэмпард "Челси" элчисига айланиши мумкин
03 фев 2017 14:47
Новости
Лэмпард "Челси" элчисига айланиши мумкин
"Челси" кеча футболчилик фаолиятини якунлаган Фрэнк Лэмпардга элчиликни таклиф қилди.
Маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти ҳам Лэмпард келажакда клуб тизимига кириши ва мураббийлардан бирига айланишига қизиқмоқда.
Лэмпард фаолиятини "Вест Хэм"да бошлаган. 2001 йилда ярим ҳимоячи "Челси"га ўтди ва фаолиятининг 13 йилини шу клубда ўтказди. 2014-2015 йилларда у "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилди ва ўтган мавсумни "Нью-Йорк Сити" шарафини ҳимоя қилиш билан ўтказди.
Лэмпард "Челси"нинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари ҳисобланади. У 648 та ўйинда 211 та гол урган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии