RU

Последние новости

10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  0 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  1 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  7 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  1 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  7 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  7 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0

ЛегионерУз. Қатарда ўзбекистонлик футболчилар учун оғир кун. Умумий ҳисоб — 0:8 Новости

ЛегионерУз. Қатарда ўзбекистонлик футболчилар учун оғир кун. Умумий ҳисоб — 0:8

Қатар Юлдузлар Лигасининг 20-тури ўзбекистонлик футболчилар учун омадсиз келди. Мавсум якунига етиб боргани сайин, омадсизликлар кўниктириб улгурди.

“Ал-Гарафа” клуби нима қилиб бўлса-да кучли тўртликка илинишни мақсад қилганди. Кечаги ўйиндан кейин жамоа бунга эришишни ҳам бошлади. Темурхўжа Абдухолиқов тўп сурадиган “Ас-Сайлия” меҳмони бўлган “Гарафа” йирик ғалабага эришди. Таркибнинг энг машҳур футболчиси Уэсли Снайдер дублга эришди, яна 1 та гол форслар ҳужумчиси Таремий ҳисобига ёзилди.

“Ас-Сайлия” бош мураббийи Абдухолиқовни 64-дақиқада алмаштирди ва унинг ўрнига бразилиялик Вагнер Рибейрони майдонга туширди. Бироқ бу ҳам иш бермади. 

Аль-Сайлия

Катарс Старс Лига . Тур 20

09/03/2018, 20:00

3
:
0
Завершен

Аль-Гаррафа

45'
90'

Санжар Турсунов ҳаракат қиладиган “Ал-Ҳарайтият” клуби эса янада шармандали ҳисобда мағлуб бўлди — 0:5. Ҳафта бошида Тошкентнинг “Локомотив” клубини 3:2 ҳисобида таслим қилган пешқадам “Ал-Дуҳайл”, аутсайдер рақибига имкон қолдирмади ва пойтахтимизга хуш кайфиятда келадиган бўлди. “Локомотив” эса Суперлиганинг 2-турида очко йўқотди.

Турсунов майдонда 67 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз ўрнини бўшатиб берди. У 24-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди ҳам.

Аль-Кхураитиат

Катарс Старс Лига . Тур 20

09/03/2018, 22:10

5
:
0
Завершен

Ал-Духаил СК

45'
90'

Championat.asia статистикаси

Яна 2 тагина турдан кейин Қатар Юлдузлар Лигасида мавсум ўз якунига етади. Шунингдек, Турсунов ҳамда Темурхўжа Абдухолиқовнинг ўз жамоалари билан шартномалари тугайди. Сизнингча улар фаолиятини Қатарда давом эттиргани яхшими?

Автор :
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика