RU

Последние новости

03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  9 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  1 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  1 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  14 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  0 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  4 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  17 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  348 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11

Лебёф: “Шу руҳда давом этса, у симулянт сифатида тарихга киради” Новости

Лебёф: “Шу руҳда давом этса, у симулянт сифатида тарихга киради”

1998 йилда Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигига эришган Франк Лебёф ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг ЕЧЛ 5-турида “Ливерпул”га (2:1) қарши кечган баҳсдаги ҳаракатларини танқид қилди.

“Неймар – дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири, аммо бу ўйинда унинг ҳаракатларини кузатиш уятли эди. Агар у шу руҳда давом этса, ажойиб футболчи сифатида эмас, “симулянт” сифатида тарихга киради.

Ҳакамнинг ўрнида бўлганимда унинг “провокация”ларига учмаган бўлардим. Унинг тўртта йиқилиш “саҳнаси”дан учтаси артистларникидек эди. Бунақа ҳолат кўпчиликни ғазабини келтирди.

У бизнинг давримизда тўп тепганида аллақачон фаолиятига чек қўйилган бўларди. Неймар мухлислар ва бошқа футболчиларни ҳурмат қилмаяпти. Мен ҳеч қачон Фирмино, Мбаппе ёки Кавани ўзини бу тариқа тутганини эслолмадим.

ЖЧ-2018 да ҳам у худди шундай ҳаракат қилди. Қачон бу ҳол тугайди? У “Ливерпуль” билан ўйинда яхши ўйин кўрсатди, аммо ҳар сафар унинг йиқилишларини томога қилиш ёқимсиз ҳолат бўлди. Менимча, уни жамоадошлари ва рақиб футболчиларининг фикри умуман қизиқтирмайди”, дея Лебёфнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда RMC Sport.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика