RU

Последние новости

15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  7 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  5 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  2 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  9 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  3 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  10 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  3 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  1 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  7

Лазаревич: "Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади" Новости

Лазаревич: "Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади"

“Қизилқум”- “Хоразм” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Никола Лазаревич ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи навбатда бугунги Қурбон ҳайит байрами ва Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритгани билан барча ўзбекистонликларни чин қалбимдан табриклайман.

Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биз мавсум бошида “Хоразм” билан назорат учрашувида ҳам куч синашгандик ва ўшандаёқ бу жиддий жамоа эканлигини билгандик. Ортда қолган 10 та турда ҳам жамоа ўз дадил одимлаётганига гувоҳ бўлдик. Бизга қийин бўлишини билардик ва рақибдан бугунгидек ўйин кутгандик. 

Биринчи бўлимда рақибга марказда эркин ҳаракат қилишига имкон бермасликка интилдик. Бироқ бу вазифани бажаришда катта қийинчиликка дуч келдик. Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади. Биринчи гол ўтказилган ҳудудда рақиб футболчисини “ёпиш”га таянч ярим ҳимоячиларимиз улгуришмади. Афсуски айнан шу ҳудуддан бу мавсумда ўз дарвозамиздан кўплаб голлар ўтказаяпмиз. Ўйиндан кейин шу каби вазиятларни футболчилар билан таҳлил қилаяпмиз. Аммо негадир яна ва яна шу “зона”дан голлар ўтказаяпмиз. 11 турга келиб 22 та тўп ўтказишимиз уятли ҳолат, албатта. 

Иккинчи бўлимда ташаббусни ўз қўлимизга олишга ҳаракат қилдик ва режамизни бироз ўзгартирдик.  Натижада иккинчи бўлимда гол уриш учун кўпроқ имкониятлар ярата олдик. Рақиб жарима майдончаси олдида хавфли вазиятлар ташкил этдик. Аммо якуний нуқтани қўйишга рақиб футболчилари имкон беришмади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика