Лаутаро Мартинес келажагини "Интер"да кўрмоқда
21 мая 2024 13:50
Новости
Лаутаро Мартинес келажагини "Интер"да кўрмоқда
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес "Интер" билан янги шартнома имзолашга яқин турибди.
Бу ҳақида футболчининг ўзи хабар берди.
"Биз "Интер" билан шартномани узайтиришга яқин турибмиз. Ҳозирда фақатгина баъзи деталларни келишиб олиш қолди. Ўзимга қолса, шу ҳафтанинг охиригача барчаси ҳал бўларди. Лекин бироз кўпроқ вақт керак бўлади чоғи".
Мартинес 2018 йилдан буён "Интер" шарафини ҳимоя қилади. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойигача мўлжалланган. "Нерадзурри" сафида 26 ёшли форвард 282 ўйинда иштирок этиб, 129 та гол урган ва 43 та голли узатма етказиб берган.
Похожие новости
20:03
Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди 5
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии