Лаудруп ўз хизматини “Реал”га таклиф қилди
18 окт 2018 08:15
Новости
Агар “Реал” жамоа бош мураббийи Хулен Лопетегини бўшатса, Микаэл Лаудруп унинг ўрнига мураббий бўлишни Мадрид клубига таклиф қилди.
Қайд этилишича, Лопетеги “Барселона”га қарши кечадиган 28 октябрдаги учрашувда мағлубиятга учрайдиган бўлса, у жамоадан ҳайдалади.
Маълумот учун, 54 ёшли Лаудруп мадридликлар сафида 1994—1996 йиллар оралиғида тўп сурган. Мураббий сифатида эса “Хетафе”, “Спартак Москва”, “Мальорка” ва “Суонси” каби жамоаларда ишлаган.
Унинг сўнгги клуби эса Қатарнинг “Ал-Райян” бўлди.
Комментарии