RU

Последние новости

13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  2 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  0 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  0 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  13 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  9 08:50Россиялик машҳур мураббий: «Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери мени ҳайрон қолдирди»  30 08:16«Пахтакор» «Бунёдкор» футболчисини қанчага сотиб олгани маълум  5 07:47А Серия. "Милан" "Кальяри"ʼни ўз уйида юта олмади, "Ювентус" дербида дуранг ўйнади ва бошқа натижалар  10 01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2

"Ланс" мухлисларини ўзига ошиқ қилиб қўйган нотаниш ўзбекистонлик. Абдуқодир Ҳусанов ҳақида Францияда нималарни ёзишмоқда? Новости

"Ланс" мухлисларини ўзига ошиқ қилиб қўйган нотаниш ўзбекистонлик. Абдуқодир Ҳусанов ҳақида Францияда нималарни ёзишмоқда?

Франция нашрларида пайдо бўлган Ҳусанов ҳақидаги мақолаларни сиз учун махсус таржима қилдик.

Абдуқодир Ҳусанов дам олиш кунида ўзининг "Ланс" сафидаги иккинчи ўйинини ўтказди. Ўйиндан олдин ва сўнг Франция ОАВда ўзбек футболчиси ҳақида материаллар чиқди. Биз Ҳусанов ҳақида Францияда нималар ёзишаётганини билиш учун бир нечта мақолаларнинг таржимасини тайёрладик.



"Ҳусанов илк ўйинда ўзига ишонган, хотиржам ва ишончли ўйнади"

Катта материал Франциянинг энг асосий спорт нашри бўлмиш L'Equipe'да чиқди. "Ҳусанов - нотаниш ўзбекистонлик", - Абдуқодир ҳақидаги мақола шундай сарлавҳа олди.

Материал муаллифи Жоэль Доменигетти бошиданоқ Ҳусанов "Ланс"даги таркиб билан муаммолар, аниқроғи Жонатан Гради ва Массадио Хайдаранинг хизматларидан фойдалана ололмаслиги сабаб майдонга чиққанини қайд этди. Бу мақола "Лилль"га қарши ўйингача чиққан, шу сабаб француз журналисти Ҳусановнинг марказий ҳимоя учлигининг ўнг томонида чиқишини тахмин қилди.

"Лилль"га қарши ўйин Ҳусанов учун иккинчиси бўлади. У аллақачон уйдаги "Мец"га қарши ўйинда майдонга тушган ва "Ланс" мухлисларини ўзига ошиқ қилиб қўйганди". Ўшанда ўзбекистонлик 19 ёшли иқтидор марказий ҳимоянинг чап қисмида ўйнаган ва жуда ҳам ўзига ишонган, хотиржам ва ишончли ўйнаганди", - дейилади матнда.

Доменигетти Ҳусановнинг Ўзбекистон терма жамоаси учун атиги учта ўйин ўтказгани, аммо унинг потенциали яққол кўринаётганини қайд этди. Муаллиф шунингдек тил муаммоси масаласини ҳам кўтарди: "Ёш йигит фақатгина рус ва ўзбек тилларини билади. Аммо, Ҳусанов Беларусь чемпионатидан Францияга ўтганидан сўнг ўқитувчи билан тезлаштирилган форматда француз тилининг айрим асосий билимларини ўзлаштирди".



"Ланс" бош мураббийи Франк Эзнинг сўзларига кўра, Ҳусанов аллақачон бир нечта асосий сўзларни ва марказий ҳимоячи учун жумлаларни билади. Масалан, улар орасида:

"vas-y" - қани;

"ça vient" - орқа, "ёниш";

"avance" - олдинга;

"seul" - ўзинг, якка.


"Селекция бўлими менга бу ўйинчини кўрсатган пайти унинг ёшидан жуда ҳайратда эдим, - дейди Эз. - У ўйин услуби бўйича бизнинг бошқа бир ҳимоячимиз - аргентиналик Факундо Мединани эслатди. Ҳусанов билан шартнома имзолаганимиздан сўнг уни амалда қанчалик етук ўйинчи эканлигини кўрдим. У 2004 йил туғилган футболчи учун ажойиб ўйин кўрсатмоқда ва ўсишда давом этмоқда. Адаптация жараёнини Абдуқодирнинг инглиз тилида гапирмаслиги қийинлаштирмоқда. Аммо, бахтимизга, бизда Ҳусановнинг жамоадаги илк кунидан барча масалалар бўйича ёрдам бераётган таржимон бор".

Матнда Абдуқодирнинг миллий жамоада 13та ўйин ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ўйинчиси Ҳикмат Ҳошимовнинг ўғли эканлиги қайд этилади. Бундан ташқари, муаллиф Ҳусановнинг Вьетнам ва Хитойга қарши ўртоқлик ўйинлари учун чақирилганини хабар қилган. Муаллифнинг сўзларига кўра, Абдуқодир ҳозирда Авиньондаги "Ланс" клуб базасида яшамоқда.


Ҳусановни Аргентинадаги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида пайқашган.

Жоэль Доменигетти ўз материалида Ҳусановни Аргентинадаги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида пайқашганини ёзмоқда. У шунингдек "Ланс" техник директори Грегори Тилнинг сўзларини келтирмоқда: "Биз олдиндаги узоқ йиллар давомида мудофаамизни кучайтирадиган ёш ўйинчини изладик. Ҳусанов барча ўйинчилар фонида ўзининг кучлилиги ва хотиржамлиги билан ажралиб турди. Ундан яхши энергия чиқмоқда ва эътиборини доимо ўрганиш ва ўсишга қаратган".



Матнда Ҳусановнинг "Энергетик-БГУ"да ўйнаган ҳолда катталар даражасида атиги битта мавсум ўтказгани кўрсатилган. У 18 ёшга кирмагунча Беларусь чемпионатида ўйнай олмасди.


"Ҳусанов - ўз ёши учун жуда етук ўйинчи, - дейди "Ланс" дарвозабони Брис Самба. - Бошида мулоқот бўйича бизга осон бўлмади, аммо у тез ўрганмоқда. Бундан ташқари, "футбол тили" ҳамма жойда бир хил. Абдуқодир француз тилини янада тезроқ ўрганиш учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда. У жуда ҳам ақлли футболчи ва инсон. Унинг тезда француз тилида яхши гапиришни бошлашига шубҳа қилмайман. Уни яхши келажак кутмоқда, сабаби у жисмоний жиҳатдан кучли ва тўп билан яхши ишлайди. Бу замонавий футболда марказий ҳимоячи учун керак нарсалар".

"Биз Ҳусановга ишонамиз, - дея ҳужумчи Флориан Сотоканинг сўзларини келтирмоқда La Voix du Nord нашри. - У жуда қаттиқ ўйнайдиган ва ҳеч нарсадан қўрқмайдиганлардан. У жуда ёш бўлишига қарамай катталардек ўйнайди".

"Абдуқодирнинг менталитети яхши, у жуда эътиборли ва маълумотларни яхши қабул қилади. Унинг жамоамизга ёрдам беришига ишончим комил", - дейди Жонатан Гради.

"Бу мен кўрган энг яхши ёш ўйинчилардан бири! - дейди Кевин Дансо. - У футболни жуда яхши тушунади. Ҳусанов ҳозироқ энг юқори даражада ўйнаши мумкин".



Ўйиндан сўнг La Voix des Sports'да футболчиларнинг баҳолари билан мақола чиқди. Ҳусанов 6,0 олди - ўртача балл, аммо "Ланс"да ҳеч ким ундан юқори баҳо олмади. Жамоанинг яна тўрт ўйинчиси шунча олишди: ҳимоячи Кевин Дансо, ярим ҳимоячи Салис Абдул Самед, шунингдек ҳужумчилар Флориан Сотока ва Весли Саид.

"Биринчи тайм Ҳусановнинг ижросида нуқсонсиз ўтди", - дейилади шарҳда. Хусусан, у "Лилль" форварди Жонатан Дэвидга яхши қаршилик кўрсатди. Бундан ташқари, Ҳусанов майдонда бир нечта ёрқин ҳараакатларни қайд этди.



Француз матбуотининг Абдуқодир Ҳусанов ҳақида яна кўп марта яхши мақолалар ёзишига умид қиламиз.

Рейтинг: +58   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика