RU

Последние новости

13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  3 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  2 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  4 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  2 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  8 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  3 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  11 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   9

Ла Лиганинг ўртамиёна клубларидаги иқтидорлар. Яқинда уларни топ-клубда кўрасиз Новости

Ла Лиганинг ўртамиёна клубларидаги иқтидорлар. Яқинда уларни топ-клубда кўрасиз

Ҳозир мухлис бўлиб қўйсангиз, кейин глор дейишмайди.

Ҳозирнинг ўзида бу ёш йигитлар Испания чемпионатида ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозониб улгурди.


Габриэль Вейга, 21 ёш, марказий ярим ҳимоячи – "Сельта"

Эътибор беринг - Ла Лига шу мавсумида, ортда қолган ўйинлар умумий вақтини ярми ва ундан кўпроғини майдонда ўтказган футболчилар ичида фақатгина икки нафари вақт/гол кўрсатгичи бўйича (пенальтини инобатга олмай) Габри Вейгадан яхшироқ натижага эга. Ёш иқтидорга гол уриш учун ўртача 168 дақиқа етарли бўлмоқда. Фақатгина Альваро Мората (135) ва Роберт Левандовски (118)да кўрсаткичлар яхшироқ. Вейгани қандай номлар қаторида ва кимлардан юқорироқда тилга олаётганимизни сездингиз-а? Яна бир томони борки, Мората ҳам, Левандовски ҳам марказий ҳужумчилар. Габри Вейга эса — бокс-ту-бокс ўйнайдиган ярим ҳимоячи. 08/09-йилги мавсумдан буён марказнинг фақат 5 нафар вакили 10 ва ундан кўпроқ гол уришга муваффақ бўлган: Хави (11/12), Фабрегас (12/13), Хамес (14/15), Иско (16/17) ва Маркос Льоренте (20/21).

Вейга бу мавсум жуда фаол ва "Сельта" маркази бунга замин яратаётгандек. Турли метрикалар бўйича Габри Ла Лиганинг энг яхшилари қаторида, баъзи йўналишларда эса энг яхшиси бўлиб турибди. У барча ярим ҳимоячилар ичида эҳтимолий хавф яратиш бўйича етакчи, шу билан бирга рақиб дарвозасига энг кўп зарба берган – 47 та. Бундан ташқари у шериклари учун ҳам вазият яратади. Opta маълумотларига кўра, унинг ҳисобида, узатмадан кейин шериги гол уриши керак бўлган вазият яратиш пунктида 9 рақами кўрсатилган. Шунингдек у рақиб жарима майдончаси ичида тўпга 50 ва ундан кўпроқ марта тегинганлар, ўз позицияси вакиллари ичида, ТОП-5га киради.

Бу жиҳатларнинг барчаси испаниялик марказий ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, чиндан рақиб дарвозаси олдида вазият яратиш, хавф солиш ва зарба бериш бўйича жуда фойдали ҳаракат қилаётганини исботлайди. Унинг кўплаб ҳужумкор кўрсаткичларини бевосита ҳужумчиларники билан таққослайверса бўлади. Бокс-ту-бокс ролида эса у испаниялик ҳамкасбларидан кўра кўпроқ Жуд Беллингемни эслатиб юборади.

Ёшлар терма жамоаларидаги шериклари узатмалар ёрдамида рақиб жарима майдонига етиб боришни хуш кўрса, Габри рақиб жарима майдончасига тезликда, керак бўлса тўп билан, ёриб киришга интиладиган футболчиларни эслатиб юборади. Бироқ шу билан бирга вазият тақозо қилса, у ҳужум темпини ўзгартириши, эҳтиёткор узатма билан ўйинни тинчлантира олиши мумкин.

Яқинда ўтган матубот анжуманида "Сельта" президенти Карлос Моуриньо футболчини янги мавсумда ҳам жамоада сақлаб қолишни исташи, аммо вазиятдан келиб чиқиб, унинг кетишига тўсқинлик қила олмай қолиши мумкинлигини тан олди. Бунга жиддий сабаблардан бири, балки асосийси – 40 млн еврога тенг ўйинчи шартномасида кўрсатилган товон пули. Трансфер бозоридаги нарх-наводан келиб чиқсак, топ-клублар учун бундай нархга ёш, сифатли марказий ҳимоячи ажойиб харид бўлади. Президентнинг айтишига кўра, Англиянинг ТОП-10 клубларининг 4 таси ярим ҳимоячи трансфери борасида испанлар билан алоқага чиқиб улгурган.


Арнау Мартинес, 19 ёш, ўнг қанот ҳимоячиси– "Жирона"

Бу мавсум фақат "Барселона", "Реал» Мадрид" ва "Атлетико" "Жирона"дан кўпроқ гол уришди. Ҳимоячи ҳақидаги абзац учун қизиқ старт. "Жирона" чиндан бу борада яхши ўйин кўрсатяпти. Жамоа тўпни ва устунликни ўзида ушлаб туриб, рақибга ўз сўзини ўтказишга уринмоқда. Буни амалга ошириш учун эса тезкор ва худди шундай тез фикрлайдиган футболчилар талаб қилинади.

19 ёшида Арнау Мартинес бу борадаги энг ишончли футболчилар қаторига киради. Фаолиятини марказий ҳимоячи сифатида бошлаган, кейинроқ ўнг қанотга кўчирилди ва олдинроққа чиқарилди. Энди бўлса у чемпионатнинг энг самарали ҳимоячиларидан бирига айланди.

Ким билмаса айтиб қўяй, "Жирона" – "City Football Group"га тегишли жамоалардан бири. Лойиҳанинг энг тепасида эса "Манчестер Сити" туради. Яқинда "Жирона" мураббийи Мишель Relevo"га берган интервьюсида "Сити Групп"дан жамоанинг ўтган мавсумдаги иштироки бўйича ҳисоботни олганини маълум қилди. Уларда мураббийнинг иш услубига ижобий баҳо берилиб, қатор салбий натижаларга қарамай, жамоа тўғри йўналишда эканлиги ва шунинг учун ҳам танлаган йўлида давом этиши сўралган.

"Манчестер Сити" билан алоқа Мишелга Пеп Гвардиола томон эшикларни очади. Бу ғоя бевосита Гвардиола чиқиши мумкин ёки шунчаки ўзига тегишли бўлган клубларни узоқдан томоша қилиб, завқланиш давомида юзага келиши ҳам мумкин. 

Арнау – фуллбэк, аммо бу позициянинг янги авлод вакили ҳисобланади. Вазиятдан келиб чиқиб, қўшимча ярим ҳимоячи сифатида ҳаракат қилиши ҳам мумкин. Бундай нарсани Гвардиола тизимида жуда кўп кўриш мумкин. "Жирона" одатда 4-3-3 тактикасидан бошлаб, у 3-2-4-1га ўзгаради ва айнан Арнау жамоа тўп билан муомала қилганда марказий ярим ҳимоячи вазифасини ўз бўйнига олади.

Мартинес "Барселона" академиясида катта бўлган ва маълум ёш тоифасидаги жамоа сардори ҳам бўлган, бироқ Ла Масия вакиллари ўсмирнинг иқтидорини кўра олишмайди ва уни қўйиб юборишади. Эркин парвозга чиққан Арнауни "Жирона" ёшлар жамоасига чақиришади. Катталар футболида қисқа вақт ичида Арнау улкан салоҳиятга эгалиги ва Ла Масия адашганини исботлаб улгурди.

"Барселона" собиқ футболчисини ортга қайтара оладими ва буни ўзи истайдими – савол очиқлигича қолмоқда. Каталонияликлар ҳозирча суд иши билан оввора ва ҳали ҳам молиявий фэйр-плей сабаб имкониятлари чекланган. Бундай вазиятда иқтидорли футболчи хизматларига бошқа топ-клублар ҳам қизиқиш билдириши мумкин, мисол учун ўша "Манчестер Сити".


Алекс Баэна, 21 ёш, чап қанот вингери – "Вильярреал"

Баэна ўтган ёз "Вильярреал" сафига бориб қўшилди ва бугунгача барча мусобақаларни ҳисобга олганда 10 та гол уришга улгурди. Бир мунча ёш ва мавсумни чуқур захира ўйинчиси сифатида бошлаган вингер учун ёмон кўрсаткич эмас-а? 10 та голидан ташқари у 5 та голли узатма ҳам етказиб берди, лекин бундан ҳайрон бўлманг – у яратувчилик қобилияти туфайли мунтазам равишда рақиб дарвозаси олдида хавф туғдиради.

Жорий мавсумда Европанинг Топ-5 лигасида 900 дақиқа ва ундан кўпроқ ўйнаган футболчилардан фақат биттаси Баэнадан (1,9) кўра ўртача ҳар 100 та узатмасидан кесиб берилган паслари кўпроқ. Ва бу чинакамига муносиб ном, "кесиб берилган узатмалар қироли" Лионель Месси (2,4).

Умуман олганда фақатгина уч футболчи бу мавсумда ҳар 90 дақиқада Баэна (1,0)дан кўра яхшироқ натижа кўрсатишмоқда. Бу, албатта, Месси (2,0), Неймар (1,5) ва Педри (1,1). "Вильярреал" ярим ҳимоячиси мисол учун АПЛда бу борада энг зўри деб тан олинган Кевин Де Брюйнедан олдинда.

Креативликка келадиган бўлсак – масалан шеригига зарба учун вазият яратишда, Ла Лигада, Баэна ҳар 90 дақиқада 1,6 тадан голли имконият яратиб бермоқда. Бу Давид Сильва билан деярли тенг. Ўтган мавсумни "Жирона"да ижарада ўтказиб, Алекс "сариқ субмарина"га тайёр, ўз кучига ишонган футболчи бўлиб қайтди. Лекин узоқ ушланиб қолмаса керак. Бу мавсумда у кўрсатаётган ҳислатлар Европанинг деярли исталган топ-клубига зарар қилмасди. Битта савол қолмоқда, Баэнанинг ўзи бунга қанчалик тайёр?


soccer.ru сйатидан таржима қилинди

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика