RU

Последние новости

09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0

Ла Лига. "VAR" ва Вараннинг автоголи "Реал Мадрид" йирик ҳисобида мағлуб бўлишини таъминлади Новости

Ла Лига. "VAR" ва Вараннинг автоголи "Реал Мадрид" йирик ҳисобида мағлуб бўлишини таъминлади

Испания 9-туридан ўрин олган сўнгги баҳс бўлиб ўтди.

"Валенсия" – "Реал Мадрид" 4:1 (2:1, 2:0)
"Месталья" ўйингоҳи
Голлар
: 0:1 – 23 Бензема, 1:1 – 35, пенальти Солер, 2:1 – 43, автогол Варан, 3:1 – 54, пенальти Солер, 4:1 – 63, пенальти Солер.

"Валенсия" – Доменек, Гильямон, Гайя, Габриэл Паулиста, Васс, Солер, Черышев (Тони Лато, 77), Муса (Джейсон, 87), Рачич, Ли Кан Ин (Гамейро, 81), Макси Гомес (Собрино, 87).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Рамос, Варан, Марсело, Васкес, Иско (Йович, 83), Модрич, Асенсио (Родриго, 64), Вальверде (Кроос, 76), Винисиус Жуниор (Эдегор, 64), Бензема (Мариано Диас, 76).

Огоҳлантиришлар: Солер (41), Марсело (52), Рамос (62), Гильямон (84), Доменек (86).


Валенсия

Карлос Солер - 35', Рафаэль Варан - 43', Карлос Солер - 54', Карлос Солер - 63'

Примера Дивизион . Тур 9

09/11/2020, 01:00

1
:
4
Завершен

Реал Мадрид

Карим Бензема - 23'

Стадион: Estadio Mestalla, 0 зрителей

Главный судья: Jesus Gil

45'
90'
30'  Карлос Солер
30'  Юнус Муса
35'  Карлос Солер
41'  Карлос Солер
43'  Рафаэль Варан
54'  Карлос Солер
63'  Карлос Солер
77'  Денис Черышев (Тони Лато)
81'  Ли Кан Ин (Кевин Гамейро)
84'  Уго Гильямон
86'  Жауме Доменек
87'  Юнус Муса (Джейсон)
87'  Макси Гомес (Рубен Собрино)
23'  Карим Бензема
23'  Марсело
52'  Марсело
62'  Серхио Рамос
64'  Винисиус Жуниор (Мартин Эдегор)
64'  Марко Асенсио (Родриго)
76'  Карим Бензема (Мариано Диас)
76'  Федерико Вальверде (Тони Кроос)
83'  Иcкo (Лука Йович)



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакамнинг ҳуштаги чалинди ва турнинг сўнгги беллашувида "Реал Мадрид" йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Эътиборингиз учун ташаккур, соғ-саломат бўлинг.

Ушбу беллашувдан кейин ҳам Испанияда ҳакамлар ва айниқса "VAR" "Реал Мадрид"га ёрдам беради дейдиганлар топилармикин?

90+3-дақиқа. Учта пенальти тарихда биринчи марта, лекин Куртуа "аут" ташлаб берганини охирги марта қачон кўргандингиз?

90+2-дақиқа. Омад келмаса, келмас экан. Яна Мариано зарба йўллади, лекин бу сафар ҳам тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 

90+1-дақиқа. Родриго фаоллиги эвазига қулай вазият юзага келди, лекин Мариано Диаснинг зарбасига аниқлик етишмади.  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

Таъкидлаб ўтамиз, Ла Лига тарихида илк бор "Реал Мадрид" дарвозасига бир ўйинда 3 та пенальти белгиланди. 

87-дақиқа. Юнус Муса ва Макси Гомес майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Рубен Сабрино ва Хасон ўйинга қўшилди.  

86-дақиқа. Марселога нисбатан қоида бузилди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади. 

84-дақиқа. Майдон марказида Мариано Диасга нисбатан қўпол ўйнагани учун Хуго Гильямон огоҳлантирилди. 

83-дақиқа. Лука Йович Искони алмаштирди. Чамаси, энди Зидан ҳам тақдирга тан берди. 

82-дақиқа. Мариано Диас ҳужумда, тўп учун курашда қоидани бузган бўлиб чиқмоқда. 

81-дақиқа. Крооснинг узатмасидан кейин Иско боши билан зарба берди, лекин тўп дарвозага аниқ бормади. 

77-дақиқа. Денис Черишев ўрнига Тони Лато майдонга тушди. 

76-дақиқа. Паулиста тўпни қайтарди ва меҳмонлар бурчак тўпи тепади. Аввалига Рамос боши билан, кейин Модрич узоқроқдан зарба йўллади, лекин ноаниқ. 

Федерико Вальверде эса ўрнини Тони Кроосга бўшатиб берди. 

76-дақиқа. Карим Бензема жароҳати сабаб ўйинни давом эттиролмади, унинг ўрнини Мариано Диас эгаллади. 

73-дақиқа. Иско жуда оддий ҳаракат билан рақибини ортда қолдирмоқчи эди, лекин ҳимоячи бунга рози бўлмади ва тўпни олиб қўйди.  

71-дақиқа. Феде Вальверде ҳаводаги тўпга зарба бериб дарвозани нишонга олишни ният қилганди, лекин уругвайликнинг зарбаси қовушмади. 

69-дақиқа. Марселонинг Бенземага аталган узатмасига аниқлик етишмади ва Карим тўпга ета олмади. 

68-дақиқа. Яхши уюштирилган ҳужумни Васкес жуда ноаниқ зарбаси билан якунлаб берди. 

66-дақиқа. Майдон марказида Вальвердега нисбатан Черишев қўполлик ишлатди.  

Тахминан ярим соат вақт қолмоқда ва бу оралиқда Зидан шогирдлари ғалаба туриб турсин, мағлубиятдан қутилиб қола олармикин, деган савол пайдо бўлмоқда. 

64-дақиқа. Винисиус ва Асенсио майдонни тарк этди. Родриго ва Эдегор ўйинга қўшилди. 

63-дақиқа. ГОООЛ! Яна Солер Куртуага имкон қолдирмади.   

62-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Яна "Реал" дарвозасига. Бу сафар Серхио Рамос тўпни қўли билан ўйнаб юборди. Қўшимчасига Серхиога сариқ карточка кўрсатилди. 

60-дақиқа. Бироз кулгили вазият. Ҳакам ўйинни тўхтатди ва яна "VAR"га қулоқ тутмоқда. Навбатдаги пенальти-ми?

58-дақиқа. "Валенсия" ҳимоядан чиқаётганда тўпни олдириб қўйди. Марко Асенсио қулай вазиятга чиқиб борди ва зарба берди, аммо Доменек тўпни ўтказмади. 

57-дақиқа. Аввалига Вальверде яхши зарба йўллади ва дарвозабон катта қийинчилик билан тўпни қайтарди, иккинчи уринишдан ВИнисиуснинг йўллаган тўпи эса дарвозадан анча юқорилаб ўтиб кетди.   

56-дақиқа. Хосе Гайя чап қанотдан олдинга ўтди ва дарвоза томон зарба йўллади, лекин бироз ноаниқ. 

Ана холос, бундай вазиятдан чиқиб кетиш энди "Реал Мадрид" учун ҳам қийин бўлади.  

53-дақиқа. Яна Солер ва Куртуа дуэли! Зарбааа, гоооол ва бу сафар ҳам Куртуа жамоасини қутқара олмади - 3:1.   

Ҳимоячилар бунга қанчалар қарши бўлишмасин, ҳакам қарорини ўзгартириш нияти йўқ. 

52-дақиқа. Бош ҳакам "Реал" дарвозасига иккинчи пенальти белгилади.  

Узатмадан сўнг жарима майдончасида Серхио Рамос рақибига нисбатан қоидани бузди деб топилди. 

50-дақиқа. Яна бурчак тўпи. Даниэл Васс тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

49-дақиқа. Винисиус жамоаси учун бўлимдаги биринчи бурчак тўпини ишлаб берди. Аммо меҳмонлар ундан наф чиқара олишмади. 

47-дақиқа. Сал қолса танаффусда бироз ушланиб қолганлар Ли Каннинг ажойиб голини ўтказиб юборишлари мумкин эди, лекин меҳмонлар бахтига тўп Куртуанинг қўлларидан кейин устунга тегиб қайтди.      

Иккинчи бўлим бошланди!

Шу тариқа биринчи бўлим якунланди. Бироз танаффус ва бизни бунданда қизиқарли иккинчи бўлим кутиб турибди. 

45+5-дақиқа. Бўлимдаги сўнгги уринишни Лука Модрич амалга оширди. Хорватиялик фаоллик кўрсатиб жарима майдонига ёриб кирди ва қийин вазиятда турганига қарамай, зарба йўллай олди, лекин бу иш кўнгилдагидек бўлмади ва дарвозабон қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди. 

45+3-дақиқа. Воқеалар ривожи бундай тус олишини кутмаган меҳмонлар бироз карахт ҳолатда ҳужумга ўтишга уринмоқда.  

Бу орада биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилгани маълум бўлди. Лекин унинг ҳам бир қисми "VAR"ни кутиш билан ўтди.   

45+1-дақиқа. ГОЛ! "VAR" Вараннинг голини инобатга олди ва "Валенсия" ҳисобда олдинга чиқиб олганини эълон қилди.  

43-дақиқа. Дахшат вазият!!! Черишев марказда тўпни Асенсиодан олиб қўйиб, жамоасининг ҳужумини бошлаб берди. Тезкор қарши ҳужум ўхшамаган зарба билан якунланди, лекин буни Куртуа ҳам кутмаган шекилли тўп дарвозага кириб-чиққандек бўлди. Лекин кейин Куртуа ва Варан тўпни узоқлаштиришганди. Яна "VAR"ни кутамиз.   

42-дақиқа. Лукас Васкес бу сафар ишончли ҳаракат қилди ва рақиб тўп билан олдинга ўтиб кетишига имкон бермади. 

41-дақиқа. Сариқ карточка. "Валенсия" голини урган йигит Асенсиога нисбатан қўполлиги учун огоҳлантирилди. 

39-дақиқа. Вазиятдан бироз жахли чиққан "Реал Мадрид" футболчилари ҳужумда тезроқ ўйнай бошлашди. 

Ҳисоб тенглашди ва энди жамоалар ўйин аввалида бўлгани каби, рақиб дарвозасини ишғол қилиш ҳамда ғалабани қўлга киритиш ҳақида ўйлай бошлашади.  

35-дақиқа. Иккинчи уриниш. ГОООООЛ! Бу сафар Карлос Сольер кучлироқ зарба йўллади ва Куртуа тўпга етган бўлса ҳам, уни қайтара олмади. 

Ана бўлмасам, пенальти бошидан тепиладиган бўлди.  

Бош ҳакам ўзи такрорий лавҳани кўришга кетди.  

31-дақиқа. Карлос Солер зарбасини Тибо Куртуа қайтарди, кейинги зарба устунга тегиб қайтди ва учинчи уринишдан Муса тўпни дарвоза тўрига йўллади. Аммо ҳакам шошмасликни сўрамоқда ва "VAR"нинг қарорини кутмоқда.   

29-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Ҳакам тўп Лукас Васкеснинг қўлига теккани туфайли меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. 

25-дақиқа. Гол ўтказиб юборган "Валенсия" ҳужумга ташланди.

23-дақиқа. ГООООООООЛ! Карим Бензема ажойиб зарба билан ҳисобни очди! Франциялик футболчи жарима майдони деярли чизиғи устидан зарба йўллади ва жамоасини олдинга олиб чиқди. 

22-дақиқа. Жарима зарбасидан рақиб жарима майдони. 

19-дақиқа. Ўйинни фаол бошлаган "Валенсия" секин-аста тўпни рақибга топшириб қўяётгандек.  

17-дақиқа. Чап қанотдан узатмадан сўнг Асенсио тўпга ета олмай ўтиб кетди, Бензема тўпга биринчи бўлиб етиб келадигандек эди, лекин ҳимоячи чаққонроқ чиқиб қолди ва тўпни қайтарди. 

15-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумдан кейин "Реал Мадрид" бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Тезкор ўйиндан кейин яна бурчак тўпи тепиладиган бўлди. Иккинчи уринишдан кейин эса Бензема дарвозага аниқ зарба йўллай олди, лекин посбон ортиқча қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.  

13-дақиқа. Айнан Лука жарима майдонига кираверишда тўпни Карим Бенземадан қабул қилиб, дарҳол зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида.  

11-дақиқа. Марказда тезкор ҳужум бошлаш ниятида бўлиб турган Модричга нисбатан қоида бузилди.   

10-дақиқа. Марко Асенсио кутилмаганда зарба йўллади, лекин тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

7-дақиқа. Ўз навбатида "Валенсия"нинг уриниши ҳам тўп оширишдаги ноаниқлик туфайли зарбагача етиб бормади. 

6-дақиқа. Бугунги ўйинда Иско имкониятидан фойдаланган ҳолда, ўзини нималарга қодирлигини барчага эслатиб қўйиши лозим. Ҳозирги ҳужумни амалда айнан у ташкиллаштириб берди, аммо Бенземанинг тўп оширишдаги хатоси "Реал Мадрид" режаларини бузиб қўйди. 

5-дақиқа. Кейинги ҳужумни "қаймоқранглилар" ўзларининг чап қанотларидан уюштиришди. Марсело олдинга ўтиб, жарима майдонидаги шерикларини тўп билан таъминлашга ҳаракат қилди, лекин омади чопмади.   

4-дақиқа. Учрашувдаги илк бурчак тўпини мезбонлар амалга оширишди. Узатмадан кейин эса Тибо Куртуа тўпни ушлаб олди. 

2-дақиқа. Ҳар икки жамоа тезкор тўп узатишлар эвазига қулай вазиятга чиқиб кетиш илинжида, аммо ҳозирча бунинг иложи бўлмаяпти. 

Ўйин бошланди! Уни Лука Модрич бошлаб берди.  

Ҳар икки жамоа аъзолари майдонга тушиб келишмоқда.

Мезбонлар сафида бугун "Реал Мадрид" академияси тарбияланувчиси Денис Черишев собиқ жамоасига қарши ҳаракат қилади.  


ЯНГИЛАШ


Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика