RU

Последние новости

01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  2 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  12 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  9 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  24 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  39

Ла Лига. "Реал Мадрид" 2021 йилни ишончли ғалаба билан бошлади Новости

Ла Лига. "Реал Мадрид" 2021 йилни ишончли ғалаба билан бошлади

Испания чемпионатининг 17-тур доирасида "Реал Мадрид" - "Сельта" учрашуви бўлиб ўтди.

"Реал Мадрид" – "Сельта" 2:0
Голлар
: 1:0 – 6 Васкес, 2:0 – 53 Асенсио.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди, Карвахаль (Винисиус Жуниор, 85), Начо, Варан, Каземиро, Кроос (Вальверде, 85), Васкес, Модрич (Эдегор, 85), Асенсио (Азар, 74), Бензема (Мариано Диас, 90).

"Сельта" – Рубен Бланко, Мурильо, Оласа, Араухо, Мальо, Мендес, Тапия, Денис Суарес, Нолито (Баэса, 64), Аспас (Бельтран, 51), Санти Мина.

Огоҳлантиришлар: Мендес (10), Асенсио (38), Тапия (42), Начо (50), Карвахаль (84), Каземиро (87).

Ла Лига турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг

Реал Мадрид

Лукас Васкес - 6', Марко Асенсио - 53'

Примера Дивизион . Тур 17

03/01/2021, 01:00

0
:
2
Завершен

Сельта

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 зрителей

Главный судья: Ricardo De Burgos

45'
90'
6'  Лукас Васкес
6'  Марко Асенсио
38'  Марко Асенсио
50'  Начо Фернандес
53'  Марко Асенсио
53'  Лукас Васкес
74'  Марко Асенсио (Эден Азар)
84'  Даниэль Карвахаль
85'  Даниэль Карвахаль (Винисиус Жуниор)
85'  Лука Модрич (Мартин Эдегор)
85'  Тони Кроос (Федерико Вальверде)
87'  Каземиро
90'  Карим Бензема (Мариано Диас)
10'  Браис Мендес
42'  Ренато Тапиа
51'  Яго Аспас (Фран Бельтран)
64'  Hoлитo (Мигель Баеза)



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


87-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳаводаги курашда қўполлик ишлатгани учун Каземирога сариқ карточка кўрсатилди. 

Уларнинг ўрнига Эдегор, Вальверде ва Винни курашни давом эттиради.   

85-дақиқа. ЎзгаришЎйинни чўзгани учун огоҳлантирилган Дани Карвахаль ва Лука Модрич учун бугунги беллашув якунланди. 

Бояги икки футболчига Винисиус ҳам қўшилиб олибди. 

83-дақиқа. Кроосдан тўп оширишдаги хато ва қарши ҳужум узилиб қолди. 

81-дақиқа. Эден Азар тезлигини ишга солиб, рақибнинг хавфли ҳужумини йўққа чиқарди. 

80-дақиқа. Вальверде ва Эдегор ўйинга қўшилишга майдон четида тайёр туришибди. 

79-дақиқа. "Реал"нинг чап қанотдан уюштирган ҳужумида иш зарбагача етиб бормади.  

78-дақиқа. "Сельта" марказдан рақиб жарима майдонига ёриб киришга уриниб кўрди, лекин охирги узатма ўхшамади ва Куртуа тўпни эгаллаб олди. 

76-дақиқа. Азар ўзи учун илк ҳужумда иштирок этди, лекин Мендининг қанотдан узатган тўпини посбон ортиқча муаммоларсиз эгаллаб олди. 

74-дақиқа. Ўзгариш! Марко Асенсио ўрнига Эден Азар ўйинга қўшилди. Испаниялик вингер бугун анчайин самарали ўйин намойиш қилди (гол+пас).

74-дақиқа. Лукас Васкес аввалига тўп оширишда хатога йўл қўйди, лекин дарҳол прессингга киришиб, уни жамоасига қайтариб олиб берди. 

Лекин бу сафар ҳам виголиклар стандартдан унумли фойдалана олишмади. 

72-дақиқа. Ҳужумга етиб бора олмаётган Рафа Варан сал қолса ўз дарвозасини ишғол этиб қўйиши мумкин эди. Бурчак зарбаси. 

69-дақиқа. Асенсиодан ўзига хос ҳаракатлар, лекин тўп айнан "Қироллик клуби" вакилларидан майдонни тарк этди. Модрич шу сабабли жамоадошига эътироз билдирди. 

67-дақиқа. Аввалига тўпни ўзига бўйсундиришда муаммоларга дуч келган Лука, кейин рақибни қочириб юбормаслик учун ҳужумда фол ишлатишга мажбур бўлди.  

65-дақиқа. Начо, Асенсио, Бензема, Васкес ва Кроос иштирок этган ҳужум. Ҳар бир футболчи жуда эркин ва чиройли ҳаракатларни амалга оширди, охирги зарбани германиялик ярим ҳимоячи амалга оширди, лекин тўп "оёққа тушмади". Акс ҳолда биз Зизунинг ўша машҳур голига ўхшаш голни томоша қилармидик?!   

63-дақиқа. Кроосдан ажойиб узатма ва Бензема бирга-бир вазиятга чиқиб борди, зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ. 

61-дақиқа. Каземиро ўзига нисбатан қўполлик ишлатилганини вазият ўтиб кетган бўлсада ҳакамга исботлаб қўйишга киришди чоғи, қисқа суҳбатдан кейин ҳар икки томон мамнун ҳолда бир-бирларидан узоқлашишди. 

56-дақиқа. "Сельта" футболчилари танаффусда қандай кўрсатмалар олганидан бехабармизку, лекин яна тезкор гол уларга зарба бўлди ва жамоа тўп билан нима қилишини билмай ҳаракатланаётгандек тасаввур уйғотмоқда.  

Ушбу голда Лука Модричнинг хизматини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Айнан хорватиялик футболчи рақибдан тўп олиб қўйилишини таъминлади ва Каземиро қарши ҳужумни бошлаб берди.  

53-дақиқа. ГОООООООЛ! Марко Асенсио! Бу сафар Лукас Васкес ассист ролида, Марко эса сўнгги зарбани йўллади. 

50-дақиқа. Огоҳлантириш! Начо Яго Аспасга нисбатан қўполлик учун сариқ карточка ишлаб олди. 

49-дақиқа. Ферлан Менди имкон бўлгани учун ўнг оёқда бўлсада зарба йўллаб кўрди. 

48-дақиқа. Ҳозирча ҳар икки жамоа ҳужум уюштиршидан кўра, рақиб ҳужумини бузишда яхшироқ ўйин кўрсатишмоқда. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлимни меҳмонлар бошлаб беришди. 

Иккинчи бўлим бошланди!

45-дақиқа. Шу паллада ҳакам бирор дақиқа қўшиб ўтирмай, бўлимни якунлашга қарор қилди. Танаффус.

44-дақиқа. Тибо Куртуа тўпга чиқиб келди, лекин Мендес ҳам охиригача боришга қарор қилди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини маълум қилди. Куртуа ёрдамга мухтож бўлиб ётибди.  

42-дақиқа. "Сельта" тўп билан кўпроқ муомалада бўлаётган бўлсада, Зизу шогирдлари ишни зарбагача еткашмаяпти. 

39-дақиқа. "Сельта" рақиб ҳимоя чизиғини ёриб ўтишда жиддий муаммоларга дуч келимоқда. Куртуа дарвозаси олдида ҳозирча чинакам хавфли вазиятлар содир этилмади ва бельгиялик посбон ўйинга киришишига эхтиёж сезилмади.   

37-дақиқа. Тўпни Асенсиодан қабул қилиб олган Карим Бензема зарба беришга чоғланди, лекин охирги сонияда қарорини ўзгартирди чоғи, унинг уриниши на чинакам зарбага, на тўп оширишига ўхшамади.   

36-дақиқа. "Сельта"нинг бу сафарги уриниши Аспаснинг қўполлиги туфайли узилиб қолди.  

35-дақиқа. "Реал" футболчилари вазият тақозо этса, тўпсиз ҳам астойдил тер тўкишларини кўрсатиб беришмоқда.  

32-дақиқа. Яго Аспас анча ортга қайтиб ҳужумни ташкиллаштиришда иштирок этди ва шерикларига ёрдам бермоқчи эди, аммо ҳужум ўша ернинг ўзида, ноаниқ тўп ошириши туфайли, узилиб қолди. 

30-дақиқа. Ўнг қанотдан узатилган тўпга Санти Мина ўзи истагандек зарба бера олмади. Бунга қайсидир маънода унинг ёнида турган Варан йўл қўймади. Бурчак тўпидан эса меҳмонлар бирор наф чиқара олишмади.   

29-дақиқа. Франциялик ҳимоячи рақиб билан тўп учун курашда устун келди ва уни ён чизиқдан ташлаб беради. 

Ҳакам 3-4 сония "VAR"га қулоқ тутди ва барчаси жойида эканлиги ҳамда охирги дақиқаларда жуда фаол бўлган Ферлан Менди тўпни қўли билан ўйнамаган эканлигини маълум қилди.   

27-дақиқа. Ферлан Менди сусткашликка йўл қўйди ва тўп олдирилди, лекин унинг ўзи позициясига қайтишга ҳамда рақиб ҳужумини узиб қўйишга муваффақ бўлди. Бурчак зарбаси. 

25-дақиқа. "Сельта" футболчилари тўпни ўзида ушлаб туриб, ҳужум учун қулай фурсат пайдо бўлишини кутаётгандек. 

23-дақиқа. Аввалига Начо тўпни рақибидан олиб қўйди ва ҳакам қўполлик ишлатилмади деб ҳисоблади, орадан сониялар ўтиб, Кроос йиқилди, бу сафар бош ҳакам ҳуштак чалиб ўйинни тўхтатди. Бу эса табиийки "Сельта" вакилларига ёқмади.  

22-дақиқа. Майдон марказига яқин ҳудудда яна Марко Асенсиони йиқитишди. 

21-дақиқа. Иккинчи тўлқин билан келган футболчиларнинг уриниши ҳам зарба билан якунланмади ва меҳмонлар тўпни олиб қўйишди.  

20-дақиқа. Марко Асенсио бу сафар тўпни шеригига ердан етказиб беришни кўзлаганди, лекин ҳимоячи бунга йўл қўймади. Ҳужум давом этади.  

18-дақиқа. "Сельта"нинг навбатдаги уриниши омадсиз якунланди ва рақиб қарши ҳужумга чиқиб кетиши мумкин бир вазиятда, Карим Бенземага нисбатан қўполлик ишлатилди. 

16-дақиқа. Лука Модрич қулай вазиятда тўпга кўнгилдагидек зарба бера олмади, натижада имконият қўлдан бой берилди. 

15-дақиқа. Ўйин темпи бироз тушгандек. Балки бу Зидан шогирдларининг шундай бўлишини истагани учундир. 

13-дақиқа. Рақибнинг прессингидан чўчимаган мезбонлар ҳимоядан қисқа масофага паслар билан ҳимоядан чиқишга уринишаётганда, "Сельта" футболчиси қўполлик ишлатишга мажбур бўлди. 

12-дақиқа. Яна қанотдан узатма ва яна Варан ишончли ўйин намойиш этиб, тўпни қайтарди. 

11-дақиқа. "Реал" футболчилари марказга яқин ҳудудда тўпни бир-бирларига аниқ етказиб, рақибни кўпроқ югуришга мажбур қилишмоқда. 

10-дақиқа. Ҳимоячиларга ёрдамга келган Карим Бензема хавфни бартараф этди.  

9-дақиқа. Рафаэль Варан ҳужумни қайтариш чоғида тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.

8-дақиқа. "Сельта" ҳужумга ўтишга уриниб кўрди, лекин омадсиз. Ўз навбатида мезбонларнинг уриниши ҳам зарбагача етиб бормади. 

Буёғига ўйин қандай кечаркин? Жамоалар қай йўсинда давом эттиришади? Албатта қизиқ.

6-дақиқа. ГООООООООЛ! Лукас Васкес ҳисобни очди! Тезкор ҳужумни Марко Асенсио қўллаб-қувватлади ва айнан унинг қанотдаги фаоллиги ҳамда тўп оширишидан кейин Васкес деярли бўш қолган дарвозага тўпни йўллаб қўйди. 

3-дақиқа. "Реал Мадрид"нинг биринчи уриниши самарасиз кетди. Чап қанотдан ривожлантирилган ҳужумдан сўнг Менди тўпни жарима майдонидаги Бенземага етказди, лекин Карим тўпни ўзи хоҳлаганидек тўхтата олмади.   

2-дақиқа. "Сельта" ўйинни кучли прессинг билан бошлади. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди. 

Мана асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишмоқда. Стадион узра эса "Навбаҳор" э йўғе, "Реал Мадрид" клуби мадҳияси янграмоқда. 

Футболчилар майдонга чиқиб келишга тайёр туришибди.

Ўзи "Сельта" шундоқ ҳам ноқулай рақиб ҳисобланарди, қўшимчасига Рамос ҳам бугун жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу эса учрашув янада муросасиз ва қизиқарли кечишини билдиради.  

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган. Ҳамда мухлислар эътиборини мезбонлар сафида Серхио Рамоснинг йўқлиги ва Ферлан Менди асосий таркибга қайтгани ўзига тортган бўлса ажаб эмас. Маълум қилинишича "Эл Капитано" мушаклардаги оғриқ сабаб бугунги беллашувни ўтказиб юборади.   


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика