RU

Последние новости

16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  0 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  1 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  5 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  3 09:52"Реал" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  2

Ла Лига. "Реал" "Сантьяго Бернабеу"да ишончли ғалабани тантана қилди — кейинги "ўлжа" "Ливерпуль" Новости

Ла Лига. "Реал" "Сантьяго Бернабеу"да ишончли ғалабани тантана қилди — кейинги "ўлжа" "Ливерпуль"

Испания Ла Лигаси 25-тури доирасидаги баҳс бўлиб ўтди.

"Реал Мадрид" – "Эспаньол" 3:1
11 март, "Сантьяго Бернабеу" стадиони
Голлар
: 0:1 – 8 Хоселу, 1:1 – 22 Винисиус Жуниор, 2:1 – 39 Милитао, 3:1 – 90 Асенсио.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Начо, Милитао, Камавинга, Модрич (Асенсио, 72), Кроос (Себальос, 74), Тчуамени (Рюдигер, 74), Вальверде, Винисиус Жуниор (Родригес, 90), Родриго.

"Эспаньол" – Пачеко, Санчес (Пуадо, 75), Хиль (Пьер-Габриэль, 69; Алеиш Видаль, 84), Серджи Гомес (Меламед, 85), Монтес, Кабрера, Грагера (Денис Суарес, 75), Винисиус Коста, Дардер, Хоселу, Брэйтуэйт.

Огоҳлантиришлар: Кабрера (19), Винисиус Жуниор (32), Хиль (56), Себальос (86), Карвахаль (87).


Реал Мадрид

Винисиус Жуниор - 22', Эдер Милитан - 39', Марко Асенсио - 90'

Примера Дивизион . Тур 25

11/03/2023, 18:00

1
:
3
Завершен

Эспаньол

Хоселу - 8'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 59782 зрителей

Главный судья: Jorge Figueroa

45'
90'
22'  Винисиус Жуниор
22'  Тони Кроос
32'  Винисиус Жуниор
39'  Эдер Милитан
39'  Орельен Тчуамени
72'  Лука Модрич (Марко Асенсио)
74'  Тони Кроос (Дани Себальос)
74'  Орельен Тчуамени (Антонио Рюдигер)
86'  Дани Себальос
88'  Даниэль Карвахаль
90'  Винисиус Жуниор (Альфаро Родригес)
90'  Марко Асенсио
90'  Начо Фернандес
8'  Хоселу
8'  Рубен Санчес Санчес
19'  Леандро Кабрера
56'  Оскар Гил
69'  Оскар Гил (Ронаэль Пьер-Габриэль)
75'  Рубен Санчес Санчес (Хавьер Пуадо)
75'  Хосе Грагера (Денис Суарес)
84'  Ронаэль Пьер-Габриэль (Алеш Видаль)
84'  Серхи Гомес (Нико Рибаудо)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатишингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90+3-дақиқа. ГООООООЛ! Марко Асенсио масалани буткул ҳал қилиб қўйди. 

Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90-дақиқа. Ўзгариш! Винисиус Жуниор ўрнига Альваро Родригес

87-дақиқа. Огоҳлантириш! Дани Карвахаль сариқ карточка олишни жуда истагандек... Буткул керакмас жойда ҳимоячи ҳуштакдан кейин тўпни очиқчасига тепиб юборди ва огоҳлантирилди.  

86-дақиқа. Огоҳлантириш! Начо сариқ карточка ишлаб олди.

85-дақиқа. Ўзгаришлар! 69-дақиқада захирадан туширилган Ронел Пьер-Габриэл жароҳат олди ва унинг ўрнини Алейш Видаль эгаллади. Пьер-Габриэлга соғлиқ тилаймиз. 

75-дақиқа. Ўзгариш! Рубен Саез ҳамда Хлосе Грагера ўрнига Хави Пуадо ва Денис Суарес майдонга тушди. 

75-дақиқа. РОДРИГО! Жарима зарбасидан жуда чиройли гол уриши мумкин эди, бироз омад етишмади — тўп тўсинга тегиб майдонни тарк этди. 

74-дақиқа. Ўзгариш! Тони Кроос ва Орельен Тчуамени ўрнига Дани Себальос ҳамда Антонио Рюдигер майдонга тушди.  

72-дақиқа. Ўзгариш! Модрич ўрнига Марко Асенсио ўйинга қўшилди. 

69-дақиқа. Ўзгариш! Меҳмонлар сафида Оскар Хиль ўрнига Ронел Пьер-Габриэл туширилди. 

56-дақиқа. Огоҳлантириш! Оскар Хиль тўп учун курашда Винисиусга нисбатан фол ишлатди ва сариқ карточка ишлаб олди!

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди! Аввалига гол ўтказиб юборганига қарамай, "Реал" иккита гол урди ва танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кетди!

39-дақиқа. ГОООООООЛ! Эдер Милитао биринчи бўлимдаёқ "қироллик клуби"ни олдинга олиб чиқмоқда. Тчуаменидан ажойиб тривела.

32-дақиқа. Огоҳлантириш! Винисиус Жуниор рақибнинг эҳтимолий хавфли ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди! 

Устунлик тўлиқлигича "Реал" томонга ўтиб кетди, меҳмонлар Куртуани умуман безовта қилишмаяпти.

23-дақиқа. ГОООООООЛ! Винисиус Жуниор бир ўзи гол яратди. Тинчланинг, Бензема бўлмаса, мен борман, дегандек. Ҳисоб тенглашди 1:1.

20-дақиқа. "Реал" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.  

19-дақиқа. Огоҳлантириш! Леандро Кабрера сариқ карточка ишлаб олди.

15-дақиқа. Жарима зарбасидан кейин "Эспаньол" иккинчи голни уриб кетиши мумкин эди. Сал қолишига сал қолди.

14-дақиқа. Камавинга жарима майдончаси марказида пайдо бўлди ва зарба йўллади, лекин кипер Пачеко ўз ўрнида. 

8-дақиқа. ГОООООООООЛ! Хоселу меҳмонларни олдинга олиб чиқмоқда. Ажойиб ҳужум ва ундан қолишмайдиган зарбадан кейин Куртуа томошабин ролини бажарди.  

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика