RU

Последние новости

21:27"Байер" Гюлерни ижарага олмоқчи эди. "Реал" ҳам, ўйинчи ҳам бунга қизиқиш билдиришмади  2 20:58Винисиус Мбаппе, Беллингем ва Эндрикнинг "Реал"га ўтишида таъсир қилган  5 20:21Максим Шацких: "Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокимиз ҳам қизиқарли кечиши аниқ"  10 19:47МЮ Амрабатни "Фиорентина"дан 20 млн евро эвазига харид қилмайди, аммо...  2 19:09Баҳром Ҳайдаров: "Қолган жамоалар ҳам ухлаётгани йўқ. Иккинчи даврада камида 30 очко тўплашимиз керак"   6 18:58Ламела Греция клуби билан шартнома имзолади  2 18:24"Ал Иттиҳод" АПЛдаги ўйинчи учун 51 млн фунт тўлайди  2 17:58"Ливерпуль" икки футболчи учун 105 млн фунт сарфлашга тайёр  4 17:14"Атлетико" Лунинни "Реал"дан 15 млн еврога харид қилишга тайёр эди  2 16:32"Манчестер Юнайтед" де Лигт учун "Бавария"га 45 млн фунт таклиф қилади  3 16:02"Ливерпуль" Саудия Арабистони клублари учун ван Дейкка нарх қўйди  3 15:38"Барселона" де Йонг билан шартномани узайтирмоқчи  5 15:10Улуғбек Ҳошимов: "Ўзим катта бўлган жамоага қайтиш ёқимли. "Пахтакор" билан катта ютуқларга эришишни мақсад қилганман"  5 14:33"Ал Иттиҳод" Эдерсонни харид қилишга уриниб кўради, "Ман Сити" 50-60 млн евро хоҳламоқда  1 13:47"Астон Вилла" "Барселона" собиқ ўйинчисини сотишга тайёр  1

Ла Лига. "Реал" - "Атлетико" ва 22-турнинг бошқа ўйинлари учун превью Новости

Ла Лига. "Реал" - "Атлетико" ва 22-турнинг бошқа ўйинлари учун превью

Феврал ойининг илк кунида Испания чемпионатининг 22-тур ўйинларига старт берилади.

Бу турнинг “безаги”га айланиши кутилаётган ўйин бу шубҳасиз Мадридда, икки гранд жамоа “Реал Мадрид” – “Атлетико Мадрид” ўртасида кечади. Ўтган турда “Барселона”нинг мағлубиятидан сўнг пешқадамга айланиб олган “Реал” ҳамшаҳарларини синовдан ўтказади. Қуйида Ла Лиганинг 22-тур ўйинларига бағишланган анонслар билан танишинг.


01.02  17:00 (Тошкент вақти) “Гранада” – “Эспанол”

 Бир ҳафта аввал “Гранада” “Севиля”га 0:2 ҳисобида ютқазди. Чемпионатнинг жорий мавсумининг сўнгги 11 ўйинида жамоа атиги 2 ўйинда ғалаба қозонган (1 дуранг, 8 мағлубият). “Эспанол” эса янги бош мураббий Абелардо Фернандес билан жамоа ҳали мағлубият кўчасига кирмади (1 ғалаба, 2 дуранг). 

Ўйинга оид фактлар:

-    “Гранада” чемпионатнинг сўнгги 9 та уй ўйинларида камида 1 та гол урди;

-    “Эспанол”нинг янги ҳужумчиси Раул Де Томас 2 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатма амалга оширди.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Анхел Монтеро, Кини, Федерико, Нейдер Лосано (“Гранада”), Себастен Коршя (“Эспанол”).

Сўроқ остида: Алваро Вадило (“Гранада”), Виктор Кампузано (“Эспанол”).


01.02  20:00 (Тошкент вақти) “Реал Мадрид” – “Атлетико Мадрид”

 Юқорида 22-турни безаб берувчи ўйин дея таърифляган баҳс ҳақида. Аввалги турда “Реал” “Валядолид”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 100 кун ичида биринчи марта Испания чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Зидан шогирларида 46 очко мавжуд ва 21 турдан сўнг жамоа атиги 13 та гол ўтказиб юборган. “Атлетико” эса 36 очко билан 5-ўринда. Улар рақибларига қараганда битта кўп, 14 та гол ўтказишган. 

Ўйинга оид фактлар:

-    “Реал” чемпионатда кетма-кет 12 учрашувда мағлуб бўлмади (8 ғалаба, 4 дуранг);

-    “Атлетико” Ла Лигада голларининг 64 фоизини иккинчи бўлимда киритган;

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Эден Азар, Марко Асенсио (“Реал М”), Жоау Фелиш, Коке, Киран Трипер, Хосе Мария Хименес, Диего Коста, Сантяго Ариас, Герман Валера, Дарио Поведа (“Атлетико М”).

Сўроқ остида: Мариано Диас (“Реал М”), Тома Лемар (“Атлетико М”).


01.02  01:00 (Тошкент вақти) “Малорка” – “Валядолид”

Ушбу ўйинда турнир жадвалининг пастки қисмидаги жамоалар ўзаро баҳслашадилар. “Валядолид” 22 очко билан 16-ўринда, “Малорка” 18 очко билан 17-ўринда. Олдинги турда Висенте Морено жамоаси “Реал Соседад”га 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраган. Серхио Гонсалес шогирдлари эса “Реал”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган.

Ўйинга оид фактлар:

-    “Малорка” жорий чемпионатда 21 та ўйиндан 16 тасида биринчи бўлимда камида битта гол урилган;

-    “Валядолид” Ла Лиганинг сўнгги 9 учрашувнинг 7 тасида тўп кирита олмаган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Хоакин Фернандес, Хосе Антонио Каро (“Валядолид”).

Сўроқ остида: Пабло Чаварриа, Яннис Салибур (“Малорка”), Начо Мартинес (“Валядолид”).


01.02  01:00 (Тошкент вақти) “Валенсия” – “Селта”

“Валенсия” бир тур аввал “Барселона”ни ўз майдонида 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бунгача Алберт Селадес жамоаси чемпионатнинг аутсайдерларидан бири – “Малорка”га йирик ҳисобда ютқазганди (4:1). “Селта” 21-тур ўйинида “Эйбар” билан нурсиз дурангга имзо чеккан. Бу Виго шаҳри жамоасининг сўнгги 7 учрашувдаги бешинчи дуранги бўлди. 

Ўйинга оид фактлар:

-    “Валенсия” Ла Лигадаги сўнгги 7 уй учрашувининг 5 тасида ғалаба қозонган;

-    “Селта” эса сўнгги 8 учрашувнинг 6 тасида ютқазган;

-    “Валенсия” ҳужумчиси Максимиллиано Гомес Ла Лиганинг 18 ўйинида 9 та гол урди. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Яспер Силлессен, Хауме Коста, Денис Черишев, Ману Валехо, Гонсалу Гедеш, Кристиано Пиччини (“Валенсия”), Давид Жунка, Иван Виляр (“Селта”).


02.02  16:00 (Тошкент вақти) “Леганес” – “Реал Соседад”

 “Леганес” Испания чемпионатдаги сўнгги 6 ўйинда атиги бир марта ютқазган (2 ғалаба, 3 дуранг). Рақиби – “Реал Соседад” сўнгги 7 баҳсда 2 марта мағлубият аламини тотиб кўрган (3 ғалаба, 2 дуранг). 21 турдан сўнг Иманол Алгвасила шогирдлари 6-поғонада жойлашган.

Ўйинга оид фактлар:

-    “Леганес” Ла Лигадаги сўнгги 6 уй учрашувнинг 5 тасида танаффусга қадар тўп киритган;

-    “Реал Соседад” ҳужумчиси Александр Исак барча турнирларда охирги 9 та ўйинда 8 та гол урган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Александр Шимановски (“Леганес”), Диего Лоренте, Асер Илярраменди (“Реал Соседад”). 

Сўроқ остида: Мигел Анхел Моя, Давид Сурутуса (“Реал Соседад”).


02.02  18:00 (Тошкент вақти) “Эйбар” – “Бетис”

 Бир ҳафта олдин “Эйбар” “Селта” билан дуранг ўйнаган (0:0) бўлса, “Бетис” “Хетафе”дан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. “Бетис” 27 очко билан 12-ўринда бўлса, “Эйбар” 23 очко билан 15-поғонада. 

Ўйинга оид фактлар:

-    Ҳар икки жамоа ҳам Испания чемпионатдаги сўнгги 6 учрашувнинг 5 тасида жамоалар биринчи бўлимда 1 тадан ортиқ тўп кирита олмаган;

-    “Бетис” ҳужумчиси Лорен Морон чемпионатнинг 20 ўйинида 8 та гол урган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Андрес Гуардадо, Хуанми (“Бетис”).

Сўроқ остида: Гонсало Эскаланте, Кике Гарсия, Анайтс Арбиля, Серхио Алварес Диас, Иван Рамис (“Эйбар”).


02.02  20:00 (Тошкент вақти) “Атлетик Билбао” – “Хетафе”

 “Атлетик” Ла Лигада кетма-кет 5 та дурангдан иборат ажойиб серияга эга. Сўнгги 3 ўйинда ҳисоб 1:1 бўлган. “Хетафе” эса охирги 2 учрашувда ғалаба қозонган – “Бетис” билан 1:0, “Леганес” билан 3:0. Пепе Бордалас шогирдлари 4-ўринда, Гаиски Гаританон жамоаси 9-поғонада. 

Ўйинга оид фактлар:

-    “Атлетик” Ла Лигадаги сўнгги 11 учрашувнинг 9 тасида камида 1 та гол урган;

-    “Хетафе” Испания чемпионатдаги сўнгги 7 ўйиннинг 5 тасида дастлабки 45 дақиқада гол ура олмади. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Оскар Де Маркос (“Атлетик Билбао”), Филип Манойлович (“Хетафе”).

Сўроқ остида: Аритс Адурис (“Атлетик Билбао”).


02.02  22:30 (Тошкент вақти) “Виляреал” – “Осасуна”

 “Виляреал” Испания чемпионатида ўтган сўнгги 5 та учрашувнинг 4 тасида ғалаба қозонган. Хавер Каллея шогирдлари 31 очко тўплаган ҳолда 8-ўриннуи эгаллаб туришибди. Уларнинг бўлажак учрашувдаги рақиби – “Осасуна” сўнгги 3 баҳсда мағлуб бўлмади (1 ғалаба, 2 дуранг). Жамоа 28-очко билан турнир жадвали ўртасида, 10-поғонада бормоқда. 

Ўйинга оид фактлар:

-    1-даврада “Осасуна” ўз майдонида “Виляреал”га қарши 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган;

-    “Виляреал” ярим ҳимоячиси Санти Касорла барча турнирларда охирги 8 та ўйинда 5 та гол урди.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Пау Торрес, Алберто Морено, Ману Морналес, Бруно Сориано (“Виляреал”), Чими Авила, Оер Мате, Рубен Мартинес (“Осасуна”).

Сўроқ остида: Фран Мерида, Антонио Латорре (“Осасуна”).


02.02  22:30 (Тошкент вақти) “Севиля” – “Алавес”

 “Севиля” Испания чемпионатининг сўнгги ўйинларида беқарор. Ла Лигада ўтган 6 учрашувда жамоа 2 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубиятга учраган. Хулен Лопетеги шогирдлари 38 очко билан кучли учликдан жой олишган. “Алавес” эса сўнгги 7 ўйинда атиги 1 марта ғалаба қозонган (2 дуранг, 4 мағлубият). “Баск” клуби 23 очко бтўплаган ҳолда турнир жадвалида 14-поғонада. 

Ўйинга оид фактлар:

-    “Алавес” ҳужумчиси Мато Хоселу Ла Лиганинг сўнгги 9 ўйинида 5 та гол урган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Томас Пина (“Алавес”).

Сўроқ остида: Даниел Каррису, Юссеф Эн-Несири, Яссин Буну (“Севиля”).


02.02  01:00 (Тошкент вақти) “Барселона” – “Леванте”

Турнинг сўнгги баҳси Каталонияда бўлиб ўтади. 21-турда “Барселона” кутилмаганда “Валенсия”га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб мағлубиятсиз сериясига якун ясади. “Кўк-анор ранглилар” 11-турдан бери турнир жадвалида 1-ўринда эди, аммо аввалги турдаги мағлубият жамоани 2-ўринга тушириб қўйди. “Леванте” эса сўнгги 3 учрашувда ютқазмоқда. Ҳозирда Пако Лопез шогирдлари 26 очко тўплаган ҳолда жадвалда 13-поғонада. 

Ўйинга оид фактлар:

-    “Барселона”нинг уйдаги 10 ўйиндан 7 тасида Испания чемпионатида 3 тадан кўпроқ гол урган;

-    “Леванте” ҳужумчиси Рожер Марти лигада 20 та ўйинда 9 та тўп киритган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Луис Суарес, Усман Дембеле (“Барселона”), Иван Лопес, Робер Пер (“Леванте”).

Сўроқ остида: Неманя Радоя, Оер Оласабал (“Леванте”).


Оғабек Самисов

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика