RU

Последние новости

20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:40Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  2 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  21 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   8 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  34 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  1 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16

Ла Лига. Мавсумнинг энг яхши яширин "қурол"лари Новости

Ла Лига. Мавсумнинг энг яхши яширин "қурол"лари

Бугун "Севилья дербиси" билан Ла Лига ўйинларига рестарт берилганидан хабарингиз бор.

Ҳозир мазкур чемпионатнинг энг яхши заҳира вакиллари тўғрисида сўз юритишни лозим топдик. Демак, қуйида асосий вақтини заҳира ўриндиғида ўтказадиган, имконият берилиши билан майдонга тушиб, ўйиннинг боришини ўзгартириб юборадиган футболчилар ҳақида.

Анссумане Фати Виейра

Сўнгги йилларда Каталониянинг "Барселона" клуби ўз анъаналаридан узоқлашгандек туюлмоқда. Жумладан, жамоа тарбияланувчиларига ишонч билдириб, асосий таркибга жалб қилиш ҳолатлари камайиб кетди. Академияда тарбия топган ўйинчиларнинг аксари клубга молиявий фойда олиб келадиган трансфер битимларининг бир қисмига айланяпти. Эҳтимол, Ансу Фатини ҳам шундай тақдир кутиб тургандир, аммо йигитча ўзига берилган минимал имкониятлардан максимал даражада фойда чиқара олди. 

"Барселона" учун 2019/20 йилги мавсум ҳужум чизиғидаги йўқотишлар билан бошланди. Лионель Месси, Усмон Дембеле ва Луис Суарес каби футболчилар лазаретдалигида Э.Валверде ҳужумнинг чап қанотида жиддий муаммоларга дуч келди.

Оғир вазиятда мутахассис олдида клуб академиясига мурожаат қилишдан бошқа чора қолмади. Валверденинг танлови бисаулик 16 ёшли вингер бўлди. Фати тез орада асосий жамоа таркибига қўшилди, бироздан кейин бутун футбол жамоатчилигининг назарига ҳам тушди. 

Иқтидорли футболчи Ла Лигада 16 ўйинда (жами 738 дақиқа) 4 гол, битта самарали узатмага муаллифлик қилган. Шунингдек, ЕЧЛда ҳам дебют голини урган Ансу "кўк-анорранглилар" билан 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган илк профессионал шартномасига имзо чекди (2 йилга узайтириш шарти билан).


Миш-мишларга кўра, МЮ Фати учун 100 млн евродан воз кечишга тайёрлигини маълум қилган, бироқ каталонлар таклифни кўзларини чирт юмгани ҳолда рад қилибди. Эндигина 17 ёшни қаршилаган Фати ҳозирча "Барселона"нинг заҳира ўйинчиси ҳисобланади. Лекин бутун Каталония аҳолисининг ишончи комилки, у клубнинг янги эрасидаги асосий фигурага айланади.

Винисиус Жозе Пайшан де Оливейра Жуниор

"Фламенго" тарбияланувчиси "Реал"даги иккинчи мавсумини ўтказяпти. Дастлаб, "Кастилья" сафида кўриниш бера бошлаган вингер кейинчалик асосий жамоа сафига сафарбар қилинди. Ёш бразилияликнинг руҳиятида бироз муаммолар бор, ҳаяжон таъсирида хатоларга йўл қўя бошлаган футболчи келажаги борасида ташвишга ҳам тушиб қолганди. Ҳаттоки, гол урган пайти кўзлари ёшланганига ҳам гувоҳ бўлдик. Сўнгги пайтларда унинг ишлари анча ўнгланиб қолди. Зинедин Зиданнинг ишончини қозонишга эришди чоғи, кўпроқ майдонга тушишни бошлади.

Жуниор Ла Лигада 19 учрашув ўтказди ва 2 гол, 1та самарали узатмага муаллифлик қилди. Зидан 19 ёшли футболчини доимий равишда ротация қилиб туради ва бу унинг фойдасига ишлаяпти.


Айни пайтда Винисиус "қироллик клуби"даги энг креатив ижрочилардан бири ҳисобланади. Вингер Испания чемпионатидаги жарима майдончаси ичида тўп билан энг кўп муомала қмладиган  ўйинчилар қаторида эътироф қилинади. Шубҳа йўқки, иқтидорли футболчининг "бланкос"да узоқ йиллар давомида тўп тепиш имкони бор. Унинг кейинги фаолияти қанчалик омадли чиқиши эса фақатгина ўзига боғлиқ.

Дарвин Даниэ́ль Мачис Маркано

"Гранада" форвардини билмасангиз керак. Жамоаларини тез-тез алмаштирадиган футболчини эслаб қолиш қийин. Дарвин Мачис аллақачон А Серия, Португалия чемпионатининг иккинчи лигаси, ҳаттоки, Испания примьерасининг 3-дивизионида ҳам тўп суришга улгурди. Ўтган мавсумни "Кадис" билан Сегундада ўтказга футболчи энди "Гранада"да жавлон урмоқда.

Венесуэла терма жамоаси аъзоси ўзининг янги клуби учун яхши топилмага айланди. Асосий таркиб вакили ҳисобланамаса-да, мунтазам равишда самарали ҳаракатлари билан ажралиб турибди. Ҳар ўйин ўрта ҳисобда 55 дақиқа майдонда ҳаракатланадиган футболчининг ҳисобида 6 гол, 3та асист бор. 

Мачис – юлдузликдан анча йироқ. Унинг Винисиус ёки Фатидек потенсиали ҳам йўқ, аммо "Гранада" даражаси учун фойдали футболчи. Заҳира вингери жамоа ҳужумларида фаол қатнашади ва камдан-кам ҳолатларда тўпни йўқотади. Шунингдек, Дарвин Америка Кубоги рекордчиси ҳисобланади. У XXI асрда мусобақада урилган энг тезкор гол муаллифидир - 2019 йилда ўтказилган "Копа Америка"да Боливия дарвозасига ўйиннинг 76-сониясида йўл топган.


Артуро Эрасмо Видаль Пардо

Чилилик футболчи "Барселона"да заҳира ўриндиғининг доимий вакилига айланиб қолди. Аммо Видаль майдонга тушиши билан ўйин тизгинини кескин буриб юборади. Жорий мавсум ярим ҳимоячининг 87 % узатмалари аниқ чиқяпти, бу жамоа ҳужумларини қўллаб-қувватлаш учун муҳим. Шунингдек, Артуро яккакурашларнинг 67 фоизини ўз фойдасига ҳал қилади. Атиги 4та ўйинни асосий таркибда бошлаган футболчи Ла Лигада 6та гол урди, 2 бор жамоадошларига шундай имкониятни яратиб берди.

Шунга қарамай, етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётган ярим ҳимоячи катта эҳтимол билан "Барселона"ни тарк этса керак.

Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика