ЛаЛига. Месси ва Гризманнинг дубллари "Барселона"га йирик ғалабани тақдим этди
10 янв 2021 00:20
Новости
ЛаЛига. Месси ва Гризманнинг дубллари "Барселона"га йирик ғалабани тақдим этди
Гранада |
Примера Дивизион . Тур 18 09/01/2021, 22:30 4
:
0
Завершен
|
Барселона Антуан Гризманн - 12', Лионель Месси - 35', Лионель Месси - 42', Антуан Гризманн - 63' |
Стадион: Estadio Nuevo Los Carmenes, 0 зрителей
Главный судья: Ricardo De Burgos
"Гранада" – "Барселона" 0:4
"Нуэво Лос Карменес"
Голлар: 0:1 – 12 Гризманн, 0:2 – 35 Месси, 0:3 – 42 Месси, 0:4 – 63 Гризманн.
"Гранада" – Руй Силва, Дуарте, Херман Санчес, Фулькье, Нева (Вальехо, 46), Монторо (Милья, 46), Эррера (Соро, 67), Этеки, Пуэртас, Мачис (Кенеди, 65), Сольдадо (Суарес, 46).
"Барселона" – тер Стеген, Альба, Мингеса, Дест (Фирпо, 81), Умтити, Бускетс, де Йонг (Пьянич, 65), Педри (Тринкау, 73), Дембеле (Пуч, 73), Гризманн, Месси (Брэйтуэйт, 65).
Огоҳлантиришлар: Сольдадо (45), Мингеса (49), Суарес (73), Бускетс (82), Альба (87).
Четлатиш: Вальехо (78).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90. Брэйтуэйт Фирпонинг ажойиб узатмасини голга айлантира олмади.
86. Ушбу ғалаба орқали "Барселона"нинг ЛаЛига жадвалидаги очколари сони 34тага етади ва клуб 3-ўринга чиқиб олади.
80. Пьяничнинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
78. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! "Реал" собиқ футбочиси Хесус Вальехо Брэйтуэйтни жарима майдончаси чизиғи устидан йиқитди ва ҳакам уни ўйиндан четлатди.
73. Шундай қилиб, Месси ЛаЛига тарихида кетма-кет 15та мавсумда 10та ва ундан кўп гол урган биринчи футболчига айланди. Лео жорий мавсум тўпурарлар рейтингида 11та гол билан етакчи бўлиб олди.
67. Альба Бускетснинг узун пасини қабул қилди ва тезкорлик билан дарвозага зарба берди. Тўп дарвозанинг ёнидан учиб ўтди.
65. Ўзгариш: Месси майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Мартин Брэйтуэйт майдонга тушди. Де Йонг ўрнига Пьянич ўйинга қўшилди.
63. ГОООЛ! Энди Гризманн дубль қайд этмоқда! Антуан Дембеленинг қанотдан узатган тўпини бир уринишда ўзига тўғирлади ва тезда ўнг оёғи билан тўпга зарба берди. Буни кутмаган посбон тўпни ўтказиб юборди.
56. ЗАРБААА! Де Йонг марказдан рақиб жарима майдончаси олдигача келди ва тўпни ўнг оёғига тўғирлаб, дарвоза томон зарба берди. Тўп бироз юқоридан ўтиб кетди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
ТАНАФФУС!
42. ГООООЛ! ЯНА МЕССИ! Ниҳоят Лео жарима зарбасидан гол уришга муваффақ бўлди. Месси тўпни пастлатиб, узоқ бурчакка йўллади. Посбон тўпга отилган бўлсада улгурмади. 0:3. ГОЛНИ ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗДАН КЎЧИРИБ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.
41. Педри Месси учун ажойиб стандарт ишлаб берди. "Гранада" ҳимоячиси Герман ўз жарима майдончаси чизиғи устидан қоида бузди.
39. Дембеленинг кучли зарбаси "Гранада" дарвозаси устидан ўтиб кетди.
35. ГООООЛЛЛЛ! Лионель Месси! Аргентиналик форвард ўз услубида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аммо ўша ҳужум вақтида тўп Бускетснинг қўлига теккан экан. Хўш, гол ҳисобга олинадими? Гол ҳисобга олинди. 0:2.
29. Пуэртос Тер Штеген билан бирга-бир вазиятга чиқди, аммо дарвозани ишғол қила олмади. Сейвдан сўнг ён ҳакам офсайд борлигини кўрсатди.
25. "Барселона" ўнг қанот ҳимоячиси Дест жароҳат олган кўринади ва баҳсни давом эттира олмайдиганга ўхшайди. Дест ўрнидан турди ва баҳсни давом эттирадиган бўлди.
23. Сольдадо Тер Штеген дарвозаси томон зарба берди, бироқ тўп дарвозага бормади.
16. ЗАРБААА! Усмон Дембеле жарима майдончасининг бурчагидан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олишга уринди, аммо тўп устун олдидан ўтиб кетди.
12. ГОООЛ! Йўқ, ҳакам офсайд борлигини айтяпти. Такрорий лавҳада ҳаммаси аниқланди. Бироқ ҳакам голни ҳисобга олди. Бускетс тўпни бошқа футболчига узатаётганди, аммо тўп Сольдадога тегиб, йўналишини ўзгартирди ва Гризманнга тушиб қолди. Антуан эса дарвозани ишғол қилди. ҲАКАМ ГОЛНИ ҲИСОБГА ОЛДИ!
11. Педри жамоадошининг узатмасидан сўнг катта тезликда "Гранада" жарима майдончасига кириб борди ва бир футболчини алдаб, дарвозага зарба берди. Тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.
6. Ушбу баҳс Серхио Бускетс учун юбилей ўйин. Ярим ҳимоячи "Барселона" сафидаги 600-учрашувини ўтказмоқда.
2. СЕЙВ! Бускетснинг хатосидан сўнг "Гранада" футболчиси тўпни эгаллаб олди ва дарвозага кучли зарба берди. Тер Штеген ажойиб сейвни амалга оширди ва жамоасини голдан қутқариб қолди.
1. Учрашув бошланди.
"Гранада" – "Барселона"
22.30, "Нуэво Лос Карменес"
"Гранада" – Руй Силва, Дуарте, Херман Санчес, Фулькье, Нева, Монторо, Эррера, Этеки, Пуэртас, Мачис, Сольдадо.
"Барселона" – тер Стеген, Мингеса, Дест, Араухо, Альба, Бускетс, де Йонг, Педри, Дембеле, Гризманн, Месси.
Комментарии