RU

Последние новости

00:11Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"  0 00:09РПЛ. "Рубин" янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади  0 23:54Гюндоган "Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин  2 23:35Тен Хаг МЮ ҳақида: "Гвардиолани ҳисобга олмаганда, биз икки мавсум давомида Англияда қолганлардан кўпроқ соврин ютдик"  1 22:55Хосе Венансио Лопес: "Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик"  1 22:19Акбар Усмонов: "Сўнгги ЖЧдан бери Гватемала биз учун принципиал рақиб"  1 21:28Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Совринга Винисиус муносиб"  5 21:20Mirabror Usmanov Cup-2024. Драматик кечган баҳсда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Гватемалани 5:4 ҳисобида мағлуб этди  7 21:00Эдерсон кетса "Манчестер Сити" дарвозасини ким қўриқлайди?  1 20:31Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ ўрин олган гуруҳ: ўйинлар, таркиблар, натижалар  7 20:17"Астон Вилла" 50 млн. фунтга Онанани сотиб олди  1 20:05"Комо" "Ювентус" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  0 19:48Mirabror Usmanov Cup-2024. Дарвозабон 2 та гол урган ўйинда Тожикистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди  1 19:29Энцо Зидан тез орада фаолиятини якунлайди  6 19:02"Манчестер Сити" Доннаруммани қўлга киритиш ҳақида ўйламоқда  0

Ла Лига. "Барселона" "Бернабеу"да ожиз қолди Новости

Ла Лига. "Барселона" "Бернабеу"да ожиз қолди

Сиз мазкур саҳифа орқали Испания чемппионати 26-тури доирасидаги баҳснинг матнли трансляцияси билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Реал Мадрид

Винисиус Жуниор - 71', Мариано Диас - 90'

Примера Дивизион . Тур 26

02/03/2020, 00:00

0
:
2
Завершен

Барселона

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 78237 зрителей

Главный судья: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
10'  Винисиус Жуниор
19'  Даниэль Карвахаль
71'  Винисиус Жуниор
71'  Тони Кроос
79'  Иcкo (Лука Модрич)
86'  Федерико Вальверде (Лукас Васкес)
90'  Карим Бензема (Мариано Диас)
90'  Мариано Диас
90'  Даниэль Карвахаль
19'  Жорди Альба
69'  Артуро Видаль (Мартин Брейтуэйт)
81'  Антуан Гризманн (Ансу Фати)
81'  Артур (Иван Ракитич)
85'  Лионель Месси

Реал Мадрид – Барселона 2:0 

2 март, 01.00, «Сантьяго Бернабеу»

Голлар:

1:0 – 71 Винисиус Жуниор, 2:0 – 90 Мариано Диас.

Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Карвахаль, Рамос, Марсело, Вальверде (Васкес, 86), Каземиро, Иско (Модрич, 79), Кроос, Винисиус Жуниор, Бензема (Мариано Диас, 90).

Барселона – тер Стеген, Семеду, Умтити, Пике, Альба, Артур (Ракитич, 80), де Йонг, Бускетс, Видаль (Брэйтуэйт, 69), Месси, Гризманн (Фати, 81).

Огоҳлантиришлар:

Винисиус Жуниор (10), Карвахаль (19), Альба (19), Месси (85).

Ла Лига мусобақа жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

- Учрашув якунланди. "Реал" мусобақа жадвали етакчисига айланиб олди. 

90+2. Гол! Ҳозиргина майдонга тушган Мариано ҳисобни 2:0га етказди, қўйди!

90+1. Бензема ўрнига Мариано Диас майдонга туширилди.

90. Ракитич жарима зарбаси ишлади. Тер Штеген ҳам "Реал" жарима майдончаси ичига етиб келди. Аммо...

86. Вальверде ўз ўрнини Васкесга бўшатиб берди.

85. Месси Каземиро дуэли бу гал ҳам фол билан якунланди. Фақат бу сафар Месси қоидани бузди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

84. Винисиус бугун ҳамма нарса қиляпти, хоҳласа, алдаяпти, хоҳласа, тепяпти. Хоҳлаганини қила оляпти.

81. Гризманн ўрнига Ансу Фати, Артур ўрнига Ракитич майдонга туширилди. Сетьенда бошқа ўзгартириш қилиш имкони қолмади.

79. Иско ўрнига Модрич майдонга тушди.

76. Пике ҳужумда, Рамос ҳужумда, Варан ҳужумда... Хуллас, сизга айтсам, ҳамма ҳужумда!

75. "Реал", "Барса", Винисиус, Месси кетма-кет ҳужумлар уюуштиришда давом этишади. Ўйин топора қизғин вазиятларга бой бўлиб бормоқда.

71. Гоооооооооол!!! Ўйинда ҳисоб очилди. Турли ҳаракатлари билан ўйинда фаоллик кўрсатаётган Винисиус Жуниор ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 1:0.

69. Видаль ўз ўрнини Брэйтуэйтга бўшатиб берди. 

66. "Барселона" "Реал" жарима майдонидаги саросимадан фойдаланиб кетиши мумкин эди. Дани Карвахал тўпни узоқлаштирди.

64. Винисиуснинг қанотдан навбатдаги рейди яна хавфли кўриниш олди, бироқ бу гал ҳам ҳужумга якунловчи зарба етишмади.

61. Воқеалар ривожи тобора қизиқарли тус олмоқда. Карвахал юқорилатиб узатган тўпни Иско боши билан дарвозага йўллади. Мазкур зарбани Пике ва Штеген биргалашиб бартараф этишди.

59. Месси Марселога нисбатан ўйин қоидасини бузди. Тўп "Реал"да қолади.

57. Қувонарли жиҳати шундаки, "Реал" ҳам ўйинга қайтди ва учрашув темпи кескин тарзда кўтарилиб кетди.

56. Фантастик зарба! Иско! Вазият гол билан якунланиши мумкин эди, Тер Штеген бўлмаган тақдирда. германиялик дарвозабон ҳам фантастик сейв намойиш қилди.

54. Винисиус кескин кўриниш олиши мумкин бўлган ҳужумларни ё техник хато, ёки ноаниқ паслари билан бузиб қўймоқда.

49. Иккинчи бўли аввалида каталонияликлар фаоллик кўрсатмоқда. Мазкур дақиқага келиб Каземиро Мессига нисбатан қўпол ўйнади. "Барселона" жарима тўпи тепади.

46. Мазкур баҳсни томоша қилиш учун "Сантьяго Бернабеу"га 78 258 томошабин ташриф буюрган.

Ўйинннинг иккинчи бўлими старт олди.

Баҳснинг биринчи бўлимига ҳеч қанча вақт қўшиб берилмади. Танаффус!

45. Иккала жамоа таянч ярим ҳимоячилари ўртасида тўқнашув юзага келди. Мазкур эпизоддан кейин Каземиро ўзида ноқулайлик ҳис қилмоқда.

39. Рамос қанотда мувозанатни йўқотгач, бўш қолиб кетган Семеду катта тезликда "Реал" жарима майдончаси томон кириб бориб, тўпни жамоадошларига узатди. Бироқ тўпни эгаллаб олган мезбонлар қарши ҳужумга чиқиб кетишди. Винисиуснинг узатмасига аниқлик етишмади ва ҳужум бартараф этилди.

38. Хавфли зарба! Месси Тибо Куртуа билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, ўзаро дуэлда яна "Қаймоқранглилар" посбони ғолиб.  Тибо бугун ажойиб ўйин намойиш қилмоқда.

34. Кутилмаганда Артур Мело Куртуа билан юзма-юз ҳолатга чиқиб борди, унга Тони Кроос қаршилик кўрсатишга кеч қолди. Аммо бразилиялик ярим ҳимоячи "Реал" посбонини доғда қолдира билмади.

30. Видаль-Гризманн комбинациясини Месси зарба билан якунлади. Тўп тўғри Куртуа турган жойга борди ва бельгииялик посбонга қийинчилик туғдирмади.

29. Тони Кроос иккинчи бор узоқдан омадини синаб кўришга уринди, аммо зарбаларнинг ҳар иккиси ноаниқ чиқди.

27. Учрашув аввалида майдон марказида ўйнаши кутилган Федерико Вальверде ўнг қанотда пайдо бўлиб, Хорди Альбани ниҳоятда қийнаб қўйяпти. Шундай ҳужумлардан бирида у жамоадоши Бенземани тўп биан таъминламоқчи бўлди. Франциялик футболчи бу сафар тўпга етиб келолмади.

25. Кураш асосан майдон марказида кечмоқда. Дарвозабонларни қийнайдиган зарбалар ҳали йўлланмади.

19. Ўзаро конфликтга борган Карвахал ва Альба учрашувни бошқариб бораётган Маттео Лаос томонидан огоҳлантирилди.

18. Френки де Йонг битта узатма билан Гризманн ва Куртуа дуэлини юзага келтириши мумкин эди, аммо Варан ўз ҳамюртини зарарсизлантирди.

14. Мезбонлар ўйинда ташаббусни қўлга олгандек кўринишмоқда. Учрашувда асосан Марсело ва Винисиус ҳаракатланадиган "Реал"нинг чап қаноти фаоллик кўрсатмоқда.

11. Дастабки сариқ карточка Винисиус Жуниорга кўрсатилди. У катта тезликда олдинга бораётган Нелсон Семедуни қўполлик эвазига тўхтатиб қолгани туфайли жазоланди.

7. Мадридликлар 3-бор бурчак зарбасини ўйинга киритгач, Карим Бензема ўйиндаги ўзининг дастлабки зарбасини йўллади. БУ зарба ҳам унинг аксар зарбалари каби ноаниқлик касб қилди.

4. "Барса" ўз услубига содиқ қолгани ҳолда қисқа узатмалар орқали Куртуа дарвозасига хав солишга уринмоқда.

2. Мезбонлар дастлабки дақиқаларни фаоллик билан бошлади. "Қаймоқранглилар" 1 дақиқа ичида 2 бор бурчак зарбаси йўллаш ҳуқуқини қўлга киритишди. 

1. Ниҳоят, ўйинга старт берилди. "Реал" бошлаб берди "Ал Мумтоз"ни.

- Жамоалар стадионга чиқиб келишмоқда. Иккала клуб ҳам бугун ўзларининг анъанавий ранглардаги либосларида ҳаракатланишади.

Роналду яна Мадридда!

Учрашув бошланишига қадар 10 дақиқа қолди. 

Ўйинолди машғулот жараёнлари ва стадионга ташриф буюрган мухлислар:

- Ассаломалейкум, сайтимизнинг қадрли кузатувчилари, Ла Лига 26-тури доирасида Мадридда ўтказилаётган "Ал Мумтоз" баҳсини сиз билан биргаликда кузатиб боришга қарор қилдик. Марҳамат, сиз ҳам ўйин ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларингизни биз билан ўртоқлашинг. 

Рейтинг: +96   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика