RU

Последние новости

12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  0 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  9 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   5 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  10 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5

Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди Новости

Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди

Ла Лига "Барса"нинг "Камп Ноу"даги VIP-жойлар сотиш билан боғлиқ молиявий муаммолари ҳақида баёнот берди.

Январь ойида каталон клуби Яқин Шарқ мамлакатларидан икки инвестор билан ўз уй стадионида 475 та жойни 30 йилгача муддатга сотиш бўйича келишувга эришди. Хабарларга кўра, VIP-жойлар сотишдан тушган даромад "Барселона"га "1 га 1" қоидасини ишга солиш ва "Камп Ноу" реконструкцияси учун инвесторлар олдидаги қарзнинг "катта қисмини" тўлаш имконини берди. Бу келишув клубга 100 миллион евро олиб келиши ҳақида маълумот берилган эди.  

Ушбу келишув Ла Лиганинг эътирозларига қарамай, кўк-анорранглиларга мавсумнинг иккинчи қисми учун Дани Ольмо ва Пау Викторни рўйхатга киритиш имконини берди. Олий спорт кенгаши (CSD) клубга футболчиларни вақтинча рўйхатга киритишга рухсат берди. Бироқ яқин кунларда "Барса" аудитори "Камп Ноу"даги VIP-жойлар сотишдан тушган 100 миллион еврони Ла Лига учун ҳисоботга киритишни тасдиқламагани маълум бўлди, бусиз клуб трансферлар ва шартномаларни узайтиришда муаммоларга дуч келиши мумкин.  

Энди Ла Лига чемпионат етакчисининг молиявий фэйр-плей билан боғлиқ муаммолари ҳақида тўққиз банддан иборат баёнотини эълон қилди. Хусусан, клубда Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асос йўқлиги кўрсатилган. "Барса"нинг таркиб учун харажатлар лимити яна қисқартирилди.  

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика