Ла Лига. "Барселона" "Атлетико" олдида ожиз қолди, Суарес Куманга "салом йўллади"
03 окт 2021 01:52
Новости
Ла Лига. "Барселона" "Атлетико" олдида ожиз қолди, Суарес Куманга "салом йўллади"
Испания чемпионати
8-тур
Атлетико – Барселона 2:0
«Ванда Метрополитано»
Голлар: Лемар 23', Суарес 44'
Атлетико – Облак, Савич, Хименес, Эрмосо (Фелипе, 81), Льоренте, Карраско (Лоди, 81), Коке, де Пауль (Триппьер, 46), Лемар, Суарес (Гризманн, 72), Жоау Феликс (Корреа, 72).
Барселона – тер Штеген, Мингеса (Л. де Йонг, 76), Пике, Араухо, Дест (Лангле, 86), Бускетс, Ф. де Йонг, Нико Гонсалес (Серхи Роберто, 46), Коутиньо (Фати, 64), Гави (Пуч, 76), Депай.
Огоҳлантиришлар: Гави (20), де Пауль (45+1), Коке (78).
Учрашув ниҳоясига етди. Унда мадридликлар ишончли ғалабага эришишди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги баҳсларда ғойибона кўришгунча!
90. Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
90. Серхи Робертонинг ҳаволатиб амалга оширган пасига шериклари улгармади. "Атлетико"да эркин зарба.
88. Гризманн Корреани тўп билан тахминлади, у эса тўпни олдириб қўйди.
86. "Барселона"да алмаштириш: Дест ўрнига Лангле тушди.
86. Зарба! Депайнинг жарима зарбаси орқали йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
84. Тўп "Барселона"да ва "Атлетико" ҳудудида, бироқ хавфли ҳолатларнинг ўзи йўқ.
81. "Атлетико"да 2 та ўзгариш: Карраско ўрнига Лоди, Эрмосо ўрнига Фелипе тушди.
78. Коке Фатига нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ олди.
Изоҳсиз (2)
76. Депайнинг паси ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.
76. "Барселона"да 2 та алмаштириш: Гави ўрнига Пуч, Мингеса ўрнига Люк де Йонг ўйинни давом эттиради.
74. Гризманн Арауходан тўпни олиб олдина борди, аммо Корреага жуда-жуда ноаниқ пас берди.
74. "Барселона" тўпни яхши назорат қилмоқда, бироқ сўнгги нуқтани қўядиган футболчи йўқ.
72. "Атлетико"да 2 та ўзгариш: Суарес ўрнига Гризманн, Феликс ўрнига Корреа майдонга тушди.
71. Зарба! Фатининг зарбаси Облакка қийинчилик тақдим этмади.
70. Ууух! Фатининг жаримадан берган зарбаси бир оз уятли чиқди, жуда ноаниқ.
68. Эрмосо чиройли ҳаракатларни амалга ошираётган Фатига нисбатан қўполлик ишлатди, "Барса" учун қулай стандарт.
66. Зарба! Жоау Феликс яхши узатмадан кейин дарвоза маркази томон зарба берди. Зарба у қадар кучли чиқмади ва Тер Штеген қийинчиликка учрамади.
64. "Барселона"да алмаштириш: Коутиньо ўрнига Фати туширилди.
60. Зарбааа! Коутиньо қулай имкониятни йўққа чиқариб, дарвозабоннинг ўзи турган жойга зарба берди. Облакдан сейв!
59. Тўпга эгалик қилиш бўийча статистика: 30% – 70%.
56. Янник Карраско ҳужумга ўтди, аммо ҳимоячилар қаршилигига учраб, ортиқча контактларсиз йиқилди.
Изоҳсиз
54. Томас Лемар бурчакдан узатмани амалга оширди, аммо Тер Штеген ишонч билан тўпга эга чиқди.
50. Мемфис Депай дриблинг кўрсатишга киришди, бироқ тўп ҳимоячилар қаршилиги орқали майдонни тарк этди, бурчак зарбаси.
46. "Атлетико"да алмаштириш: де Пауль ўрнига Триппьер ўйинга қўшилди.
46. "Барселона"да ўзгариш: Нико Гонсалес ўрнига Серхи Роберто тушди.
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 2:0. Танаффус!
45+1. Дестга нисбатан қўпол ўйнаган де Паулга сариқ карточка кўрсатилди.
44. ГООООООООООООООООООЛ! Суарес дарвозани ишғол қилиб, голни нишонлаш вақтида узр ҳам сўради – 2:0!
44. Карраско тўпни қўли билан ўйнагани туфайли жарима белгиланди. Депайнинг ичкарига ошириб берган тўпини Облак ушлаб олди.
40. Гави ҳужум чоғида Савичга нисбатан қўпол ўйнади.
39. Пике Гавига пас берди, у эса тўпни ўзида сақлаб қололмади ва қарши ҳужум ташкил қилинмади.
36. Де Пауль Гавига нисбатан қоидани бузди. "Кўк-анорранглилар" аъзоси ҳакамга эътироз билдириб, рақибни огоҳлантришни сўрамоқда.
34. "Барселона" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади, Ян Облак тўпга биринчи бўлиб эга чиқди.
32. Мемфис Депай тўпни қабул қилиб, рақиб ҳимоячиларини алдашга киришди ва бурчак тўпи ишлади.
30. Коутиньонинг ҳаволатиб узатган пасидан кейин Депай боши билан де Йонг томон узатмани амалга оширди, нидерландиялик ярим ҳимоячи тўпга озгина улгурмай қолди...
28. Зарба! Феликс-Суарес комбинацияси урагвайлик ҳужумчининг хавфли зарбаси билан тугади.
27. Уууух! Филиппе Коутиньонинг ўнг оёқдаги зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. Хавфли!
23. ГООООООООООООООООООЛ! Суареснинг ажойиб пасидан сўнг Лемар таблога ўз фамилиясини ёздириб қўйди – 1:0!
21. Зарба! Карраско олисдан берган зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
20. Гави Лемарни туртиб юборгани боис сариқ карточка билан жазоланди.
19. Нико Гонсалеснинг зарбасидан кейин тўп "рикошет" орқали майдондан чиқиб кетди, бурчак зарбаси.
17. Уууух! Феликснинг кутилмаганда ерлатиб йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди.
14. Нико Гонсалес Феликсга нисбатан қоидани бузди, вазиятга яқин турган ҳакам ҳуштагини чалди.
12. Тўп ҳакамга тегиб кетди, "Атлетико" юиришини қайтадан бошлайди.
11. Феликс "Барселона" жарима майдони ичида Мингесани йиқитди.
9. Зарбааа! Лемар жарима майдони ташқарисидан пастки бурчакни кўзлади, сал ноаниқ.
7. Депай юзини ушлаб майдонда ётибди, Хименес бутсасининг таг қисми унинг бетига тегиб кетган.
5. Бускетс Феликсга нисбатан қоидани бузди. Де Палунинг жаримадан ичкарига узатган тўпига ҳеч ким етиб бора олмади.
3. Эски қадрдонлар тўқнашишди: Пике Суаресга нисбатан қўполлик ишлатди.
2. Ҳужум сари дастлабки ҳаракат "Барса" томонидан бошланди. Депай Гавини тўп билан таъминламоқчи бўлди, аммо "Атлетико" вакиллари бунга йўл қўйишмади.
1. Ўйинга старт берилди!
"Ванда Метрополитано"даги атмосфера қандайлигини сурат орқали сезиш қийин эмас
- Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.
- Ассалому алайкум, азиз футбол ишқибозлари! Бугун Ла Лига 8-турида "Атлетико" ҳамда "Барселона" ўртасидаги марказий учрашув бўлиб ўтади. Мазкур баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.
Комментарии