RU

Последние новости

03:05Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди”  0 02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  14 02:10Финал: "Барселона" - "Реал" 2:2 (матнли трансляция)  132 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  9 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  18 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  58 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1 21:24Айбек Нурбаев: "Тақвим зич, 7 кундан буён сафардамиз"  2

Кувайт U-23 бош мураббийи Абдул Азиз Ҳамадеҳ: "Австралиялик ўйинчилар ва йигитларим ўртасида катта тафовут бор" Новости

Кувайт U-23 бош мураббийи Абдул Азиз Ҳамадеҳ: "Австралиялик ўйинчилар ва йигитларим ўртасида катта тафовут бор"

Юртимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё кубогининг биринчи турида Австралия U-23 термаси Қувайт U-23 жамоасини (2:0) мағлуб қилди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Қувайт U-23 термаси бош мураббийи Абдул Азиз Ҳамадеҳ қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда барчага раҳмат демоқчиман. Ростини айтсам, мағлуб бўлганимизга қарамасдан, биз рақибга кучли қаршилик кўрсата олдик. Европача услубда ўйнайдиган жамоага қарши жуда кўп куч йўқотдик. Аммо бугун биз гол киритишимиз лозим эди. Кейинги ўйинда яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишимизга ишонаман.

- Австралия жамоаси ҳақида нима дея оласиз?

- Биз биринчи навбатда ўз жамоамиз ўйинини таҳлил қилишимиз лозим. Гуруҳимиздаги барча терма жамоалар жуда кучли. Мисол учун, Австралия терма жамоасига эътибор берамиз. Австралия термаси таркибида мамлакат чемпиони бўлган "Сидней" жамоаси таркибидан беш ёки олтита профессионал ўйинчи бор. "Аделаида" жамоаси таркибидан ҳам олти ёки еттита ўйинчи ушбу жамоа таркибида ўйнамоқда. Шу билан бирга, рақиб таркибида Англияда ўйнайдиган ўйинчилар ҳам бор. Бизнинг жамоада эса асосий ўйинчилар ҳали ёш ва ҳаваскор. Айнан шу сабаб ҳам икки жамоа орасида катта тафовут юзага келди. 

- Кейинги ўйиндан олдин шогирдларингизни қандай руҳлантирасиз? 

Биринчи навбатда шогирдларим ўзини руҳан тиклаб олишига интиламан. Руҳий ва жисмоний ҳолат жуда муҳим. Мен ўйинчиларимдан ўзларига ишонишларини ва майдонда яхши футбол кўрсатишларини сўрайман. Бу мусобақада ҳар уч кунда ўйинлар ўтказилади. Шу сабаб, улар биринчи навбатда ўзларини жисмонан тиклаб олишлари керак. Шундан сўнг эса мен уларга ишонч бериб, майдонда яхши ўйин кўрсатиш учун имконият яратаман.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика