RU

Последние новости

12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  1 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  6 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  6 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  8 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  19 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  12 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5

Кутилган ҳол Новости

Кутилган ҳол

Диёр Имомхўжаевнинг ПФЛ бош директори этиб тайинланиши кутилган ҳол деб ўйлайман.

Аслида бош директорми ёки бош директор вазифасини бажарувчими, ҳозирги шароитда бунинг фарқи йўқ. Чунки ҳозир барчанинг ўй-хаёли битта нарсага қаратилган: карантиндан кейин футболимиз қандай ҳолатда бўлади? Ва бу борада кўпчилик лавозим даражаси билан қизиқаётгани йўқ. 

Биз нима сабабдан аввалги раҳбар Даврон Шоқурбонов ишдан бўшаганини билмаймиз. Бу ҳақда ПФЛ расмий баёнот бермади. ПФЛ фақат бош директор вазифасини бажарувчи этиб Диёр Имомхўжаев тайинланганини эълон қилди.

Айни пайтда ПФЛ бош директорлигига Диёрдан яхши номзод йўқ эди. Ҳа, у катта футбол ўйнамаган (бир хил мутахассислар шундай дейишни яхши кўради: сен ўзи футбол ўйнаганмисан?) Бу билан сен футболда нимани ҳам тушунардинг демоқчи бўлишади шекилли.

Лекин Диёр Имомхўжаев ўқиган, тушунган йигит. У барибир футбол ичидан чиқди, бир думалаб четдан келиб қолгани йўқ. У ПФЛда иккита раҳбар билан ишлашга улгурди. Кўп тажриба тўплади. Ҳужжат ва қоғоз билан ишлашни ўрганди.

Диёр Имомхўжаевнинг менга ёқадиган энг яхши хислати бу - тўғрисўзлиги ва миясига нима келса шуни айтиши. Унинг фикри тўғри ё нотўғри, бу иккинчи масала, муҳими ўзининг мустақил фикри бор ва шуни доим баралла айтиб келган. Диёр Имомхўжаев бу лавозимга таниш-билиш орқали эмас, балки ўз меҳнати сабаб эришди. Унинг футболда "танкаси" йўқ деб ўйлайман. "Танкаси" бор бўлса ҳам бу - унинг фикрлаши ва қўлидан келадиган ишни бажариши.

Диёр қийин вазиятда бошқарувни қўлга олди. Карантиндан кейин қай йўсинда давом этишимизни белгилаб олиш осон бўлмайди. Умуман бундан кейинги футбол қандай ҳолатда бўлиши мавҳум. Коронавирус балоси жуда кўп соҳаларни тўхтатиб қўйди. Бу балони илдизи билан йўқотмай туриб футбол яна аввалги даражасига қайтишига ишониш қийин.

Ҳозирги шароитда Диёр Имомхўжаев олдида карантиндан кейинги Суперлига, Пролига ва бошқа ички мусобақаларни қай тарзда давом эттириш бирламчи вазифа бўлиб турибди. Чунки қандай бўлмасин чемпионатни давом эттириб қўйиш керак. Ўйлаймизки, унинг олдида бир нечта вариантлар йўқ эмас.

Диёр Имомхўжаевни қўллайдиган биринчи навбатда бу - клублар. Шу боис қандайдир қарор чиқаришдан олдин клублар таклифини ўрганса ва атрофдагиларнинг ўринли маслаҳатига қулоқ солса, ўйлайманки, унинг ишлари беш бўлади. Фақат бунинг учун биринчи навбатда ҳамма клубни бирдек кўриб бамаслаҳат иш юритиши шарт.

Янги лавозим ва янги масъулиятли ишда унга омад тилаб қоламан.

Х.Холиқов.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика