Куртуа соғайди
07 окт 2019 23:10
Новости
Куртуа соғайди
«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа ўткир гастроэнтерит ҳасталигидан соғайганини маълум қилиб, терма жамоа ихтиёрига етиб келганин айтди.
«Соғайдим ва терма жамоа машғулотларида қатнашишга тайёрман. Қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга эса миннатдорчилик билдираман», – дейди бельгиялик кипер.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли посбон бош айланиши ва қорнида оғриқ борлиги боис ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган «Брюгге»га қарши баҳснинг (2:2) иккинчи тайми олдидан захирага олинганди.
Комментарии