RU

Последние новости

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  52 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  5 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

Кураш давом этади: А Серия 15-тур якунлари Новости

Кураш давом этади: А Серия 15-тур якунлари

3 январь кунлари Италия А Сериясида 15 тур учашувлари бщлиб ўтди.

"Ювентус" "Удинезе"ни мағлуб этди

Янги йилнинг илк ўйини "кекса синьора" учун қийин бошланди. Де Пауль Пуссето билан билан девор услубида ўйнаб, тўпни дарвоза тўрига йўллади, бироқ гол бекор қилинди. Сабаби ҳужумнинг дастлабки қисмида футболчилардан бири тўпни қўли билан ўйнагани такрорий лавҳада кўриниб қолди. Ўйин тинчлангандек туюлганди, бироқ Криштиану бунга ўз вақтида нуқта қўйди. Рэмсидан тўпни олганидан кейин жарима майдонига кириб борди ва ҳеч қандай тайёргарликсиз узоқ бурчакка зарба берди, Муссо ҳеч нарса қилолмай қолди. "Удинезе" эса узоқдан бир неча хавфли зарба бериш билан кифояланди.

2-тайм бошида Роналду ўзини ажойиб ассистент эканини намойиш этди. У тўпни Кьезага оширди, италиялик ҳужумчи эса ҳимоячиларни алдаб ўтиб, рақиб дарвозасини ишғол этди. Кейинроқ эса Аарон Рэмсининг голи тўпга тегиб кетгани учун бекор қилинди. Бундан руҳланган "Удинезе" хавфли ҳужум уюштирди: Уолас боши билан хавфли зарба берди, аммо тўп дарвоза тўсинига тегди. Бироқ "Ювентус" тинчланиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмади. Бентакур тўпни марказга етказиб, дарҳол Роналдуга пас берди. Ҳужумчи эса бундан унумли фойдаланиб, гол урди. Аммо меҳмонлар ҳам таслим бўлишни исташмади. Зегелар аввалига дарвоза тўсини мустаҳкам эканини "текшириб кўрди", кейин эса уни ишғол этди. Аммо сўнгги сўзни "Ювентус" айтди. Данило шериги Дибалага тўпни оширди, аргентиналик ҳам Муссога имкон қолдирмай, ўзи учун жуда муҳим бўлган голни уришга эришди.


"Интер" "Кротоне" устидан ғалабага эришди

А Серия аутсайдерларидан бирига қарши кураш "Интер" учун қизғин тарзда бошланди. Баҳснинг 12-дақиқасида Дзанелотто боши билан гол уриб, ҳисобни очди. Бу мезбонларни жонлантириб юборди, Лукаку ажойиб тарзда тўпни Лаутарога оширди, аргентиналик голкипер билан яккама-якка курашиб, уни доғда қолдирди. "Интер"нинг прессинги ёмон бўлмади. Видаль марказда тўпни олиб қўйди ва олдинроққа ўтказди, Лукаку Бареллага, Николо эса Лаутарони кўрди, аммо Морроне аргентиналикдан чаққонроқ ҳаракат қилиб, ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Бундан кейин "Интер" рақибни тезда таслим қиладигандек туюлганди, аммо амалда бироз бошқачароқ бўлди. Жарима майдони ичидаги нўноқлик туфайли ҳакам "нерадзурри" дарвозасига пенальти белгилади ва Големич Хандановични доғда қолдирди.

Афтидан, танаффус пайти Конте жамоа аъзоларини руҳлантира олди шекилли, "Интер" янада ёрқинроқ ўйин кўрсата бошлади. Брозович шериги Лаутарога тўпни оширди ва аргентиналик аниқ зарба билан "қора-кўклар"ни олдинга олиб чиқди. "Интер"ни энди тўхтатиш қийин эди. Бастони Лукакуга ҳаводан ажойиб пас берди, Ромелу эса гол урди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Конте ўйинчиларни алмаштириш билан ўйинни янада кучайтирди ва бу яхши натижа берди. Перишич кучли ва аниқ зарба берди, лекин дарвозабон гол бўлишига йўл қўймади. Бироқ тўп Лаутаронинг ёнига келиб тушганида, у кўп ўйлаб ўтирмади ва мавсумдаги биринчи хет-трикни қайд этди. Учрашув сўнгида Дармиан қанот бўйлаб югурди ва Хакимига пас берди. Ашраф эса мавсумдаги 5-голини урди ва баҳсга нуқта қўйди. "Интер" А Сериянинг энг самарали жамоаси бўлиб қолмоқда.


Бир киши кам бўлиб қолган "Милан" "Беневенто"ни енгди

Аслида Филиппо Индзаги учун "Милан"га қарши исталган учрашув алоҳида аҳамият касб этади. Мана бу сафар ҳам "Беневенто" беллашувга ўзгача иштиёқ билан тушди. Лекин ҳар нарсада меъёр бўлгани маъқул деб бекорга айтишмайди. "Беневенто" футболчилари баъзи вазяитларда ошириб юборишарди. Тайм ўрталарига келар-келмас мезбонлар ҳимоядан чиқишда хатога йўл қўйди ва тўпни эгаллаб олган Ребичга нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатилди. Тўп олдига Кессиэ яқинлашди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Кейинги ҳужумдаёқ Роберто Инсинье мувозанатни тиклаб қўйиши мумкин эди, аммо унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Пиппо шогирдлари анчайин хавфли ҳужумлар уюштиришарди ва Доннарумма астойдил тер тўкишига тўғри келди. Таймнинг иккинчи ярмида Тоналли оддий вазиятда қизил карточка "ишлаб олди". Бу эса "россонери"нинг марказдаги ўйинига, тезкорлигига таъсир қилмай қолмади. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда йўл олишди. 

Агар "Беневенто" ҳимоясининг яна бир совғаси бўлмаганда воқелар ривожи қандай бўларди, тахмин қилиш қийин, бироқ ҳимоячилар Леаони қочириб юборишди, Монтилло эса аввалига жойини тарк этиб, олдинга чиқди, аммо кейин негадир ортга қайта бошлади. Португалиялик футболчи рақибни ёнидан тўпни айлантириб дарвозага жойлаб қўйди. Шунда ҳам "Беневенто" таслим бўлиш ҳақида ўйламасди, аввалига Капрари қулай вазиятда ноаниқ зарба йўллади, кейинроқ унинг ўзи пенальтидан унумли фойдалана олмади (тўп дарвозага аниқ бормади). Охирги дақиқаларда "Милан" жонланди. Биринчи Чалханоглу узоқ масофадан дарвоза устунини пойлади, кейин эса Кессиэ жарима майдони ичида туриб Леаодан тўпни қабул қилди ва унинг зарбаси ҳам дарвоза тўрига бориб тушишни истамади. "Милан" муҳим ғалабани қўлга киритди, лекин "Беневенто" жамоаси ўйинига ҳам юқори баҳо бермай илож йўқ. 


"Женоа" "Лацио" билан дуранг ўйнади

Мураббий алмашиши деярли доим футболчиларга ижобий таъсир қилади. "Грифонлар" вазиятида ҳам шундай бўлди. "Лацио"га қарши беллашувни генуяликлар ишончли бошлашди. Лекин кўп ўтмай ҳакам анчайин муҳокама ва мунозаралрга сабаб бўлган пенальти белгилашга қарор қилади. Чиро Иммобилени эса буткул ташвишга солмасди ва "Олтин бутса"нинг амалдаги соҳиби тўп ҳамда дарвозабонни турли бурчакларга равона қилди. Голдан руҳланган "бургутлар" янада катта иштиёқ билан олдинга ташланди, вазиятлар юзага келтирди, лекин охирги зарбаларга аниқлик етишмасди. "Женоа" эса танаффусгача ҳужумда деярли ҳеч нима қила олмади.  

Иккинчи бўлим старти ҳам биринчи бўлимни ёдга соларди. "Лацио" хавфли ҳужум қиларди ва иккинчи голни уриши мумкин эди. Футболда "Сен урмасанг сенга уришади" деган нақл бор. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомурдов захирадан ўйинга қўшилди ва бир неча дақиқа ўтиб, голли ҳужумни ташкиллаштирди. Жамоаси жарима майдончасидан узоқ бўлмаган ҳудудда тўпни эгаллаб олган Шомуродов катта тезликда олға интилди, йўл-йўлакай бир рақибини алдаб, иккинчиси ҳалақит қилишига имкон қолдирмади ва тўпни Дестрога қулай тарзда етказди, тажрибали футболчи аниқ зарба бера олди. Бундан сўнг жамоалар бироз тинчланишди ва фақатгина сўнгги дақиқаларда жонланишди. Рақибларнинг ҳар бири ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Аввалига Кайседо яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди, кейин Шомуродов жарима майдони ичида ҳимоячиларни доғда қолдирди, лекин кейин тўпни дарвозабоннинг ҳам, дарвоза устунининг ҳам ёнидан ўтказиб йўллади. "Лацио" дурангдан хафа бўлиши мумкин, лекин "Женоа" ҳам характер кўрсата олди.


"Наполи" "Кальяри" устидан ғалаба қозонди

Неаполликлар илк дақиқалардан ҳужумга зўр беришди. Вазиятларнинг бирида бурчак зарбасидан кейин тўп Инсиньега келиб тушди, у кучли зарба бера олди, лекин бироз ноаниқ. "Наполи" умуман олганда узоқ масофалардан кўп бор дарвозага зарба йўллади ва қайсидир паллада бу иш берди. Петанья тўпни Зельинскига етказди ва унинг ўта кучли зарбасини Краньо қайтара олмади. "Кальяри" эса ўзига кела олмас, марказда кўплаб яккакурашлар бой берилар ва иш чинакам хавфли ҳужумгача етиб ҳам бормасди.

Асосий воқеалар ўйиннинг иккинчи қисмида рўй берди. Жоао Педро кам сонли имкониятлари биридан унумли фойдаланди ва тўпни ҳимоячи ҳамда дарвозабондан ўтказишга муваффақ бўлди. Бироқ "Кальяри"нинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади, Ди Лоренцо тўпни жарима майдони ичидаги Зельинскига етказиб берди, Пётр биринчи ҳаракатда ҳимоячини ортда қолдирди ва иккинчи уринишда дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди. Кўп ўтмай Лозанога нисбатан ишлатилган қўполлик учун Льяконис қизил карточка ишлаб олди ва амалда ўйин тақдири ҳал бўлди. Шу куни "Наполи"нинг олдинги чизиғида Петанья жуда фойдали ўйин кўрсатди. У ҳимоячиларга етарлича бош оғриқ бўла олди ва вазиятларнинг бирида тўпни Лозанога узатди, иккинчи бўлимда энг фаоллардан бири бўлган мексикалик футболчининг зарбасидан кейин эса тўп Чепителлининг қўлига тегди - пенальти. Лоренцо Инсинье имкониятдан унумли фойдаланди ва якуний ҳисобни ўрнатди. "Наполи" ўзига кела бошлагандек, муҳими жамоа ЕЧЛ зонасида бормоқда, "Кальяри" эса ҳимоядаги ўйини борасида жиддий бош қотириши талаб этилади.

Шунингдек, "Аталанта" "Сассуоло"ни мағлуб этди, "Рома" "Сампдория"дан кучлироқ чиқди, "Торино" "Парма"ни мағлубиятга учратди.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика