RU

Последние новости

01:10Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"  0 00:58Роналду: "Саудиядан кўра Испанияда гол уриш осонроқ"  1 00:34U17 ЖЧ. Бельгиядан 7, Португалиядан 6 гол, Осиё термаларидан муваффақиятсизликлар  0 00:09Умар Абдулраҳмон фаолиятини якунлади  5 23:55Винисиус "Барса" билан ўйиндан сўнг Алонсодан узр сўраган  1 23:50Лео Месси: "Ҳудо менга иқтидор берган бўлса-да, мен жуда кўп нарсаларни қурбон қилдим"  3 23:23Ўзбекистон U17 Ирландияга қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ + ВИДЕО  0 22:59"Барселона" ҳимоячисининг бурни синди  0 22:30Аморим Роналдунинг МЮ ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди  4 22:12Аргентина ЖЧ-2026 учун либосини тақдим қилди  1 21:49"Аякс" бош мураббийини истеъфога чиқарди  7 21:21Криштиану нима сабабдан Жотанинг дафн маросимига бормаганини айтди  7 20:55"Goal" ЕЧЛ бош соврини учун асосий даъвогарлар рейтингини тузди  5 20:37Гари Невилл: "Улар қариётган бўлса-да, ҳозиргидан-да яхшироқ ўйнашлари керак"  3 20:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқ бўлди  2

"Кураги ерга тегмаган" "Локомотив" устидан ғалаба қозондик". Футзал бўйича мураббийларнинг кечаги ўйиндан кейинги фикрлари Новости

"Кураги ерга тегмаган" "Локомотив" устидан ғалаба қозондик". Футзал бўйича мураббийларнинг кечаги ўйиндан кейинги фикрлари

Теги :  Футзал
Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Кечаги ўйинлардан сўнг жамоа мураббийлари ўз фикрларини билдириб ўтишди. 


Аҳаджон Юсупов («Локомотив» футзал жамоаси бош мураббийи):

- Рақиб жамоа ўзи содир этган хавфли вазиятлардан 90% дан фойдалана олди, бизда эса бу кўрсаткич 20-30% ни ташкил этди. Омадга ҳам боғлиқ, биздан омад юз ўгирди. Чемпионатимиздаги илк очко йўқотиш, биринчи давранинг сўнгги учрашувларидан бирида мағлубиятга учрадик. АГМК вакиллари чиройли ва тартибли ўйин намойиш эта олишди, уларни табриклайман. «Насаф»га қарши фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз, акс ҳолда қийин вазиятга тушиб қолишимиз ҳеч гап эмас.




Александр Петров (АГМК футзал жамоаси бош мураббийи): 

- Ўйин борасидаги тафсилотларимиз ёқимли, негаки жорий йилги чемпионатда ҳали бирон марта «кураги ерга тегмаган» «Локомотив» устидан ғалаба қозондик.  Бунинг учун жамоамиз аъзоларидан миннатдорман. Улар берган топшириқларимизни бекаму кўст бажаришди, олға интилишди, курашишди ва якунда ғалаба қозонигшди. Бу эса турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олишимизга туртки бўлди.

«Локомотив» қийинчиликка учради. Асосан уч-тўрт нафар футзалчиси жамоани тортиб кета олади. Қолганлари ҳали ёш, захира ўриндиғи ҳам тўлиқ эмас. Шунга қарамай майдонда жиддий қаршилик кўрсатишди, хавфли вазиятлар ҳам иккала жамоа томонидан деярли бир хил кўринишда бўлди. Ўйинимиз мухлислар олқишига сазовор бўлди деб айта оламан.




- Дилшод Хайдарқулов («Динамо» футзал жамоаси бош мураббийи): 

- Учрашувнинг дастлабки ўн дақиқаси биз учун ниҳоятда қийин ўтди. Тезкор иккита гол ўтказиб юборганимиз учун бизга «қимматга тушди». Таркибимиз асосан ёш йигитлардан иборат, демак тажриба ҳам шунга мос. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу йил Олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолишимиз зарур. Бунинг учун борини беришга тайёрмиз.




Шуҳрат Ташмедов («Пахтакор» футзал жамоаси бош мураббийи):

- Рақиб самарқандликлар аслида олдиндан кучли саналиб келинган, ҳозир ҳам шундай. Таркиби анча ёшарган, бир сўз билан айтганда жамоанинг келажаги бор.




Фарруҳ Зокиров («Нефтчи» футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ўйин қизиқарли, тенг курашлар остида ўтди. Сабаби, ҳар иккаласи ҳам бир-бирига муносиб жамоа. «Қалдирғочлар» бош мураббийи Абдулла Бўриев ажойиб жамоани шакллантирган. Анча-мунча рақибга нисбатан муносиб ўйнай олади. Ушбу баҳсда шогирдларим ҳатти-ҳаракатидан кўнглим тўлди, айниқса дарвозабон Элёр Домлаев бир қатор голли вазиятларда ўз дарвозасини қўриқлай олди.




Абдулла Бўриев («Бунёдкор» футзал жамоаси бош мураббийи):

- Кечаги ва бугунги ўйинни таққосласак , бугунгиси кечагисидан ҳам қийинроқ кечди. «Нефтчи» бугун ҳар томонлама устунлиқни қўлга олди. Майдоннинг ҳар қаричида биз мағлубиятга учрадик. «Нефтчи» ҳақли  равишда ғалабага эришди.




Абдужаббор Ғаффаров («Максам-Чирчиқ» футзал жамоаси бош мураббийи):

- Кечаги хатолардан хулоса чиқара олдик. «Навбаҳор» ҳам кучли футзал клублардан бири, уларга қарши бизникилар ҳам ўз кучини кўрсата олди. Ваҳоланки, наманганликлар етакчи клублардан бири. Кўпчилиги ёшлар, ёшлар эса тезкор ва чаққон. Бугун ҳимоявий услуб ишлатдик, асосан қарши ҳужумларга эътиборни қаратдик.  Меҳнатларимиз увол кетмади.



Хуршид Тожибоев («Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи):

- Рақибимиз чемпионатимизнинг етакчиларидан ҳисобланишади. Таркиби тажрибали ва асосан ёшлар терма жамоасидан жалб этилган. Аслида майдонга фақат ва фақат ғалаба учун тушган эдик. Лекин бунинг акси бўлди. Йигитларим астойдил ҳаракат қилишди, аммо якунда барибир мағлуб бўлишди.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика