RU

Последние новости

19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  0 19:39Расман: Зоир Жўрабоев "Сўғдиёна" футболчисига айланди  0 19:22"Навбаҳор" беларуслик легионер трансферини эълон қилди  3 19:08Шуҳрат Асланов: "Насаф фарм"нинг Про лигадаги иштироки клубнинг йиллик харажатлари учун юкламани оширади. Шу сабабли жамоа Про лига мусобақасида иштирок этмайди"  0 18:50Ўзимизнинг карикатура. Ҳамшаҳарларнинг дарди бир  2 18:28ЎФА футзал учун масъул янги ташкилот тақдимотини ўтказади  0 18:07Сюрпризларсиз: Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши мураббийи маълум  1 17:41Фарҳод Тожиев, Жасур Ҳасанов, Санжар Турсунов, Александр Лобанов... Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчилари ОФКнинг "B" лицензиясига ўқимоқда  7 17:26Transfermarkt Туркия Суперлигаси футболчиларининг нархларини янгилади. Алиқулов ва Турғунбоев қанча бўлди?  0 17:10"Арсенал" ижарадаги футболчисини сотиш ниятида  0 16:48Франция Кубоги. 1/16 финал жуфтликлари  0 16:20Миллий спорт мукофоти-2024. Нодир Тўйчиев – йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси, ЎФА – йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси!  2 15:57Миллий спорт мукофоти-2024. Абдуқодир Ҳусанов – йилнинг энг яхши ёш спортчиси!  6 15:39"Пахтакор" ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидов ўз позициясида дунёнинг энг кучли 20 нафар ёш футболчиси қаторига кирди  5 15:18Transfermarkt Эрон чемпионатидаги футболчилар қийматини янгилади. Машарипов, Ўрунов ва Юсуповнинг нархи қанча?  1

Де Росси Шомуродовга ишонишни бошлади. Аввалги мураббийлар нима қилган? Новости

Де Росси Шомуродовга ишонишни бошлади. Аввалги мураббийлар нима қилган?

Ёзги трансферлар ойнасида океан ортига йўл олиши мумкинлиги айтилган Элдор Шомуродов Италиядаги саргузаштларини давом эттиришга қарор қилди.

Даниэле Де Росси "Рома"га қайтган ўзбекистонлик форвардга ишонч билдирмоқда. Фаолияти давомида бир қанча машҳур ва таниқли мураббийлар билан бирга ишлаган. Қуйида шу ҳақида батафсил маълумот беришга ҳаракат қиламиз. 

Александр Хомяков ("Машъал" 2013-2014)

"Машъал" тарбияланувчиси ҳисобланган Шомуродов катта футболдаги илк қадамларини 2013-2014 йилларда Александр Хомяков бошчилигида ташлаган. Ҳужумчи муборакликлар таркибида Суперлигада 9 та ўйинда майдонга тушган. 2014 йил якунлангач у Тошкентга "Бунёдкор"га йўл олган. Уни янги жамоасида янги саргузаштлар кутаётганди. 

Сергей Лушчан, Бахтиёр Бобоев ("Бунёдкор" 2015-2017)

"Бунёдкор"да ёшартириш сиёсатини бошлаган Сергей Лушчан Достон Ҳамдамов, Акромжон Комилов, Забиҳилло Ўринбоевларнинг ёнига 2015 йил "Машъал"дан Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуровни жалб қилди. Бу орқали олдинги чизиқда Ҳамдамов, Шомуродов, Ўринбоев триоси ҳосил қилинди ва бу 2016 йилги мавсумда ўз самарасини берди. 2015 йил қисқа вақт Бахтиёр Бобоев бош мураббий бўлганини ҳисобга олмаганда у Лушчан билан кўпроқ ишлади. Мақоламиз қаҳрамони "қалдирғочлар" таркибидаги дебют мавсумида 25 та учрашувда 7 та гол урган бўлса, 2016 йил бу кўрсаткич яна ошди, 27 та ўйинда 10 та гол билан жамоасининг энг яхши тўпурарларидан бири бўлди. Шу йили мавсумни иккинчи ўринда якунлади. 2015 йил "Бунёдкор"даги ёрқин ўйинлари орқали миллий терма жамоадан чақирув олганди. Айнан Лушчан қўл остида у янги даражага чиқди десак муболаға бўлмаса керак. 

Миржалол Қосимов ("Бунёдкор" 2017)

2017 йил "Бунёдкор" учун яхши бошланмади. Кетма-кет муваффақиятсизликлар, мағлубиятлар натижасида биринчи давранинг ўртасида Сергей Лушчанга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Мураббийлик постига тайинланган Миржалол Қосимов бошчилигида Элдор 6 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Бу даврга келиб унинг ўйинида пасайиш кузатилаётган, легионерга айланиш масалалари атрофни кезиб юрганди. Тошкент клубидаги фаолияти шу орқали якунига етди. 

Леонид Кучук, Дмитрий Кириченко ("Ростов" 2017)

Фаолиятида илк бор легионерга айланган Шомуродов учун "Ростов" ўз эшикларини очди. Бу вақтда жамоани беларуслик мураббий Леонид Кучук бошқараётганди. Очиғини айтиш керакки, Элдорнинг "Ростов"даги илк мавсуми мослашиш учун кетди. Мураббий унга секин-аста имконият беришни бошлади. Кучук қўл остида жами 13 та баҳсда майдонга тушди, Россия чемпионатида дебют қилди. Бу вақтда қисқа муддат Дмитрий Кириченко ҳам жамоани бошқарди. 

Валерий Карпин ("Ростов" 2017-2020)

Мослашиш жараёнини бошидан ўтказган ҳужумчи Валерий Карпин устозлигида "Ростов"даги голлари сонини очди. Карпин билан ишлаш орқали у яхши ўсишга эришди дея оламиз. Бу жамоа таркибида Карпин мураббийлигида 77 та ўйинда қатнашди ва анча сермаҳсуллик кўрсатди, 18 та гол, 12 та ассист қайд этди. Мураббий ва футболчи ўртасидаги илиқ муносабатлар бор. Айнан "Ростов" унга Европага йўл олишида катта трамполин бўла олди ва бунда Валерий Георгиевичнинг ҳиссаси катта бўлди. 


Роландо Маран, Давиде Баллардини ("Женоа" 2020-2021)

Ҳамюртимизнинг Италияга йўл олиши ўзбек футболида улкан воқелик сифатида қабул қилинди. А Серияда Шомуродов учун дебоча вазифасини "Женоа" жамоаси ўтади. У Аппенин ярим оролига келганида генуяликларни Роландо Маран бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушаётганди. Тўп тепар Маран даврида фаолиятида илк бор Италия чемпионатида дебютини ва илк голини нишонлади. Мараннинг истеъфосидан сўнг "Женоа" рули Давиде Баллардинига ўтди. У устозлик қилган мавсумда Шомуродов Италияда янада ёрқин ўйин кўрсатишни бошлади, 23 та ўйин 7 та гол, 1 та ассист. 

Жозе Моуриньо ("Рома" 2021-2023)

Чўққини кўзласанг тоққа албатта етасан деганларидек Элдор "Женоа"дан сўнг Италиянинг топ клуби "Рома"га ўтди. Римликларда Жозе Моуриньо фаолият олиб бораётган, у билан ишлаш эса ҳар қандай футболчи учун осон эмасди. Шомуродов катта босим ва юлдузларга тўла "Рома" сафида 48 та баҳсда қатнашди ва 6 та гол урди, яна 6 та голга ассистентлик қилди. Жамоа билан УЕФА Европа лигаси финалигача етиб борган бўлса, Конференциялар лигасида ғолиб чиқди. 

Фабрицо Лориери, Лука Готти, Леонардо Семпличи ("Специя" 2023)

"Рома"да захирада қолишни бошлаган Элдор учун ўйин амалиёти зарур эди. Бунда у "Специя"га ижарага берилди. Ушбу клубдаги қисқа фаолияти давомида Фабрицо Лориери, Лука Готти, Леонардо Семпличи каби мутахассислар билан ишлади. Семпличи унга 13 та учрашувда имконият берди ва у 1 та гол урди. 

Клаудио Раньери ("Кальяри" 2023-2024)

Қаҳрамонимиз шу вақтгача ишлаган яна бир машҳур мутахассислардан бири Раньери ҳисобланади. "Лестер" эртагини ёзган мураббий Шомуродовга тўлиқ имконият берди дея оламиз. Ўзбекистонлик ҳужумчи бу клуб таркибида 24 та беллашувда 3 та гол, 3 та ассист муаллифига айланди. 


Ўзбекистон терма жамоасида

Самвел Бабаян (2015-2017) 

Юқорида айтганимиздек Элдор миллий терма жамоада 2015 йил дебют қилган ва у Самвел Бабаян даврига тўғри келган. Илк голини эса ЖЧ-2018 саралаши доирасида Баҳрайнга урган. 

Тимур Кападзе (2018)

Мураббийлик фаолиятини бошлаган ва миллий терма жамоада қисқа вақт меҳнат қилган Тимур Кападзе уни Марокаш ва Сенегалга қарши ўртоқлик учрашувларига жалб қилган эди. 

Эктор Купер (2018-2019)

2019 йил БААдаги Осиё кубогида Купер Шомуродовдан ҳужумчи сифатида фойдаланганди. Қолаверса, у ўйин услуби, техникаси жиҳатдан аргентиналик қураётган жамоага мос келарди. Унга олдинги чизиқда рақибдан қочадиган, кам вазиятлардан фойдаланадиган ижрочи керак эди. Ваҳоланки, Осиё кубоги қайдномасида биргина ҳужумчи Марат Бикмаев бор эди, холос. Ўмон билан учрашувда захирадан майдонга ташланган Элдор ғалаба голини урганди. У гуруҳ босқичида Туркманистон, Япония дарвозаларини ишғол қилган. 

Вадим Абрамов (2019-2021)

Купердан сўнг терма жамоа Абрамовга ишониб топширилди. Лекин унинг бошчилигида ЖЧ-2022 саралаш босқичида "оқ бўрилар" муваффақиятсизликка юз тутди. Элдор Шомуродов одатдагидек Абрамов жамоасида ҳам асосий ҳужумчи бўлди. 

Сречко Катанец (2021 йилдан ҳозиргача)

Сречко Катанец жамоаси айнан Шомуродов атрофида қурилган бўлиб, унингсиз қандай бўлишини Қатардаги Осиё кубоги кўрсатиб берди. У муҳим фигура ва олдинги чизиқдаги ягона юлдуз. Форвард Катанец даврида кетма-кет голлар уриши натижасида Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб олди. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика