RU

Последние новости

07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  20 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29

Куннинг энг муҳим ва қизиқарли тўқнашуви превьюси Новости

Куннинг энг муҳим ва қизиқарли тўқнашуви превьюси

Теги :  Бундеслига
Германия Бундеслигасининг навбатдаги тур ўйинларига бугун старт берилади.


Тур ажойиб қарама-қаршилик "Боруссия" Мёнхенгладбах - "Лейпциг" тўқнашуви билан бошланади. Юлиан Нагельсманн қўл остига ўтган "буқалар" чемпионатни муваффақиятли бошлашди. Ўтган икки тур давомида жамоа йўқотишларсиз 6 очко ишлаган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлар қаторида кетмоқда.

Марко Роуз бошчилигидаги мёнхенгладбахликлар ўтказилган икки турда мағлубиятга учрашгани йўқ. Жамоа дастлаб ўз уйида "Шальке" билан дуранг ўйнаган бўлса, кейинчалик меҳмонда "Майнц"ни доғда қолдириб, 4 очко билан 7-поғонани банд этиб туришибди.



"Лейпциг" жорий мавсум олдидан жамоанинг асосий ўзагини сақлаб қолган ҳолда мураббийлик постига истиқболи юқори бўлган ёш мутахассис Юлиан Нагельсманни таклиф этган бўлса, "Боруссия" асосий етакчиси Торган Азарни қўлдан чиқарди. Мёнхенгладбах клуби фақатгина "Шальке"дан олинган Бреел Эмболо хариди билан мақтана олишади холос. 

Юлиан Нагельсманн жамоага келгач "Лейпциг" ёш мутахассиси услубига монанд 3 марказий ҳимоячи билан ҳаракатланишни бошлади. Жамоа ўйин чизгиси ўзгарди. Юқори прессингга асосланган, тўпни кўпроқ назорат қилишни хуш кўрадиган жамоага айланган "Лейпциг" барча рақибга қарши ўз ўйинини кўрсатишга интилмоқда. 

Ўтган мавсум ёрқин ўйин кўрсата олмаган Марсель Забицер эса янги чемпионатдаги дастлабки икки ўйиндаёқ ўтган йилги кўрсаткичларига тенг самарали ҳаракатни амалга оширди. Забицер ўтган йили жамоадошларига жами 3та голли узатмани амалга оширган бўлса, янги мавсумдаги дастлабки икки ўйиндаёқ бу натижасини такрорлашга улгурди. Нагельсманн қўл остида марказда ҳужумга яқинроқ ўйнаётган Забицер ҳозирги "Лейпциг"нинг асосий етакчиларидан бирига айланди.



Ҳужумда эса Тимо Вернер ва Юсуф Поулсен тандеми самарали ҳаракатланмоқда. Янги мавсумдаги "Лейпциг" ўтган йиллардаги "Хоффенхайм" ўйин услубида янада жозибалироқ кўринмоқда. Нагельсманнда "Хоффенхайм"да етишмаган ижрочилар ҳозирги жамоасида нисбатан кўпроқ. Бу эса Юлианга янги жамоасида қўл келиши мумкин.

Мёнхенгладбахга келган Марко Роуз эса жорий мавсумдан бошла ўзининг ҳақиқий жамоасини шакллантирмоқда. Роуз олдида бу йили жамоани шакллантириб, ўзагини аниқлаб олиш вазифаси қўйилган. "Зальсбург"дан ташриф буюрган ушбу мутахассисга "Лейпциг" жамоаси бегона эмас. Ҳар ҳолда ўтган йиллар давомида бир хўжайиннинг иккинчи жамоасини бошқарган мутахассис ҳозирги "буқалар" таркибидаги кўплаб номларни ва уларнинг имкониятларини яхши билади. Роуз Мёнхенгладбахга эски жамоасидаги чап қанот ҳимоячиси Штефан Лайнерни олиб келган. "Боруссия" Роуз қўл остида 4-4-2 классик тактик схемани замонавий вариантида (4-1-2-1-2) ўйнамоқда. Яъни ромб шаклида жойлашган тўрт ярим ҳимоячилар орасида бир таянч ярим ҳимоячиси, икки қанотга яқин ўйнайдиган футболчи ва бир марказда бир хавбек. Ҳужумда эса жамоанинг ўтган йилги трансфери Плеа ва жорий мавсумдаги трансферига айланган Маркус Тюрам тандем хосил қилган.

Қисқа қилиб айтганда, бугун иккита марказий ҳужумчи билан ўйнайдиган турли хил услубдаги, лекин ҳужумкор ва тажовузкор ўйинни хушлайдиган жамоалар тўқнашувига гувоҳ бўламиз.



Ҳар иккала жамоада янги давр. "Лейпциг" янада янги босқичга, еврокубокларда ҳам муваффақият қозониш учун курашадиган жамоага айланишга ҳаракат қилаётган бўлса, Мёнхенгладбах келажак учун жамоа тузишга киришган палла. Иккала жамоада ҳам янги мураббий. Янгича услуб ва турли хил қарашлар. Ном жиҳатдан бугунги мезбонлар рақибдан кўра машҳурроқ. Лекин "Лейпциг"нинг қисқа тарихда қайд этган натижалари ва ўйинлари билан ҳозирги тажрибали жамоани ҳам ўзини ҳурмат қилишга мажбур этмоқда. 

Қизиғи, мазкур жамоаларнинг ҳозирга қадар ўтказган 6 учрашувида 4 маротаба "Лейпциг" ғалаба қозонган бўлса, "Боруссия" ҳали ҳам "буқалар"ни мағлуб этишни уддасидан чиққани йўқ.

"Боруссия" ўз уйида, янги мураббий билан "Лейпциг" устидан тарихий ғалабани қўлга кирита оладими, деган саволга бугун кечаси бўладиган ажойиб учрашувдан кейин жавоб оламиз.

Ҳа-я, айтганча, мазкур қизиқарли тўқнашувни яқиндагина Бундеслиганинг трансляция ҳуқуқини қўлга киритган "Спорт" канали жонли эфирда кўрсатишни режалаштирган.

Текин маслаҳат, бу ўйинни ўтказиб юборманг ва ҳақиқий футбол завқини ҳис этинг!

Боруссия М

Брель Эмболо - 90'

Бундеслига . Тур 3

31/08/2019, 00:30

3
:
1
Завершен

РБ Лейпциг

Тимо Вернер - 38', Тимо Вернер - 47', Тимо Вернер - 90'

Стадион: Borussia-Park, 47227 зрителей

Главный судья: Sven Jablonski

45'
90'
2'  Брель Эмболо
42'  Денис Закария
66'  Маркус Тюрам (Ласло Бенеш)
74'  Фабиан Джонсон (Раффаэл)
77'  Флориан Нойхаус (Кристоф Крамер)
81'  Оскар Вендт
90'  Брель Эмболо
90'  Ласло Бенеш
18'  Конрад Лаймер
38'  Тимо Вернер
38'  Эмиль Форсберг
47'  Тимо Вернер
47'  Юссуф Поульсен
63'  Эмиль Форсберг (Амаду Хайдара)
68'  Ибраима Конате
70'  Кевин Кампль (Диего Демме)
83'  Марсель Хальстенберг (Норди Мукиеле)
90'  Тимо Вернер

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика