RU

Последние новости

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  6 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  84 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Кун ўйинлари: Ҳали ғалаба таъмини сезмаган жамоалар тўқнашуви (превью) Новости

Кун ўйинлари: Ҳали ғалаба таъмини сезмаган жамоалар тўқнашуви (превью)

ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффус тугади ва бугундан Суперлига ўйинлари давом эттирилади.

Биринчи турдаги 5 учрашувда дуранг натижаси қайд этилганди. Иккинчи тур эса қандай натижа билан бошланишини бугун билиб оламиз.

Куннинг дастлабки ўйини Навоийда "Қизилқум" ҳамда АГМК жамоалари ўртасидаги беллашув орқали бошланади. Куннинг иккинчи баҳсида эса "Металлург" Бекободда "Бухоро"ни меҳмон қилади.

Қайд этиш керакки, мазкур жамоалар биринчи турда бир очкодан жамғаришганди. "Қизилқум" уйида Суперлигага қайтган "Андижон" билан очко бўлишган бўлса, АГМК Олмалиқда "Бухоро" билан муросага келганди. " Металлург" Термизда "Сурхон" қаршилигига дуч келиб дурангга имзо чекканди.

Демакки, барча жамоалар бугун мавсумдаги илк ғалабани тантана қилиш мақсадида майдонга ўзгача кайфиятда чиқишади.

Кызылкум

Медина Смит - 1', Элгужа Григалашвили - 51', Элгужа Григалашвили - 69'

Суперлига. Тур 2

29/03/2019, 18:15

1
:
3
Завершен

OKMK

Дильшод Джураев - 44'

45'
90'
1'  Медина Смит
1'  Эльдор Бойматов
19'  Эркин Бaйдуллаев
46'  Миржалол Касымов (Хуршид Олимов)
51'  Элгужа Григалашвили
69'  Элгужа Григалашвили
69'  Медина Смит
83'  Шерали Джураев (Максуд Каримов)
87'  Медина Смит (Мурод Бободжанов)
22'  Расул Юлдашев
44'  Дильшод Джураев
61'  Муроджон Тошматов (Зохир Пиримов)
64'  Миргиез Сулейманов
65'  Расул Юлдашев (Санат Шихов)
73'  Джасур Хасанов О (Зафар Палванов)


"Қизилқум": Навоийликлар учун мавсум старти ҳеч ғалаба билан бошланмаяпти. Ўтган мавсумда ҳам жамоа ўз уйида "Локо"га мағлуб бўлганди. Бу сафар ҳам ўтган йилгидек жамоа дастлабки икки баҳсни Навоийда ўтказади. Ўтган йили аввалига "Локо"га, кейин "Қўқон-1912"га имконият бой берилганди. Бу мавсум дастлаб "Андижон" билан беллашувда очко йўқотилди. Бу эса АГМКга қарши беллашув олдидан навоийлик мухлисларни яхшигина ўйлантириб қўймоқда. Жамоа кетма-кет иккинчи ўйинда яна очко йўқотадими, деган савол кўпчиликни қийнаётган бўлса не ажаб. Ҳар ҳолда Сакаев топишмоқларига жавоб беролмаган Актамов Қосимов қаршисида ўзини янада ноқулайроқ сезиши табиий.

Асосий "қуроли": Элгужа Григалашвили
Бўш нуқта: ўнг қанот




АГМК: Ўтган йили жамоа ўз тарихида янги саҳифа очгани ва клуб бошқарувни Қосимовга топширгани олмалиқликларнинг мақсади нақадар жиддийлигини кўрсатди. Тўғри, жамоа ҳозирча ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишга ёки Ўзбекистон Суперкубогида мамлакат чемпионига қаршилик қилишга тайёр эмаслиги кўриниб қолди. Аммо чемпионатни ўз уйида "Бухоро" билан бўлган баҳсда муваффақиятсиз бошлагани мураббийлар штабига янада кўпроқ босим юклайди. Биринчи турдаги натижа жамоа учун шубҳасиз муваффақиятсизлик саналади. Нафақат натижа, балки ўйин борасида ҳам муаммолар кўриниб турибди. Айниқса ҳимоя чизиғидаги камчилик ва бўшлиқ жамоанинг асосий муаммоси саналади. Жамоа чемпионат бошланишига қадар ўтказилган 3 ўйинда жами 8та гол қўйворди. Ўз олдига юқори мақсадларни қўяётган ва жамоа бошқарувида Қосимовга эга АГМК учун чемпионатдаги дастлабки икки учрашувни ғалабасиз бошлаш фожиага тенг. Чунки олмалиқликларнинг янги мавсумдаги ғалабасиз серияси учтага етган. АГМК бугун ушбу нохуш серияга чек қўйишга астойдил уриниб кўради.

Асосий "қуроли": Санъат Шихов
Бўш нуқта: ҳимоя



Металлург

Сергей Тумасян - 35', Сервер Джепаров - 75'

Суперлига. Тур 2

29/03/2019, 20:15

0
:
2
Завершен

Бухара

45'
90'
16'  Шавкат Муллажанов
35'  Сергей Тумасян
35'  Баҳром Абдураҳимов
49'  Станислав Андреев
52'  Иброхим Юлдашев (Акбар Исматуллаев)
75'  Сервер Джепаров
77'  Сергей Тумасян (Зохид Абдуллаев)
79'  Баҳром Абдураҳимов (Камолиддин Таджиев)
28'  Жаҳонгир Абдумуминов
48'  Тохиржон Шамситдинов
53'  Тохиржон Шамситдинов (Джамолиддин Убайдуллаев)
61'  Жаҳонгир Абдумуминов (Фирдавс Асадов)
62'  Эргаш Исмаилов
66'  Эргаш Исмаилов (Достон Ибрагимов)
73'  Джамолиддин Убайдуллаев
74'  Владимир Баенко
85'  Владимир Баенко
90'  Иван Нагаев


"Металлург": Таркибни кескин кучайтирган ва шу билан биргаликда анча қариялашган "Металлург"дан бу йил исталган натижани кутиш мумкин. Агарда Шипилов қўл остидаги тажрибали футболчиларнинг устун жиҳатларини қайтадан юзага чиқара олса, унда исталган рақиб бекободликлар билан баҳсда жиддий муаммога дуч келади. Биринчи турда Термизда меҳмонга айланган жамоа тезкор гол ўтказиб юбориб, жавоб тўпини баҳс якунига қадар уришга эришди. "Металлург"нинг ҳимоя чизиғидаги футболчиларнинг ёши ва жисмоний ҳолатини инобатга олсак, рақибнинг тезкор ҳужумлари Шипилов жамоасининг асосий бош оғриғига айланиши мумкин. "Сурхон" ҳам айнан шу нозик нуқтадан фойдаланганди. "Металлург" эса стандарт вазиятидан наф чиқара олди холос. Дастлабки турдаги натижани "Металлург" учун муваффақиятсизлик дейиш бироз ноўрин. Лекин "Бухоро"га қарши ўйинда эса жамоадан фақат ғалаба талаб этилади. Бундай таркибга эга жамоадан ўз уйидаги барча учрашувларда фақат ва фақат максимум натижа талаб қилиниши табиий.

Асосий "қуроли": Сервер Жепаров
Бўш нуқта: ҳимоя


"Бухоро": Ўтган йилги жамоадан қайсидир маънода асар ҳам қолмаган. Ашурматов жуда қийин шароитда ва жуда кам муддат қолганда жамоа рулига ўтирди. Тўғри, ўтган йили ҳам Ашурматов Бақоевга маълум муддат кўмаклашган ва бу ердаги об-ҳавони озми-кўпми билади. Лекин ёрдамчи мураббий билан бош мураббийнинг масъулияти ўзгача. Айниқса шароит ва футболчилар танлови анчагина қисқарган пайтда. Лекин шунга қарамай Ашурматов қисқа фурсат ичида ўзгарган "Бухоро"ни курашувчан ва жанговор жамоага айлантирганини Олмалиқдаги баҳсда гувоҳи бўлдик. Бу ишни энди Тошкент вилоятининг бошқа шаҳри, яъни Бекободда яна такрорлашига тўғри келади. "Бухоро" ва Ашурматов учун ишлар осон кечмаяпти. Қўшимчасига жамоа дастлабки ўйинларни жиддий рақибларга қарши меҳмонда ўтказишига тўғри келмоқда. Ашурматов яна бир бор янги жамоасини қайнаётган қозонда "қовуриб" олишига тўғри келади. Биринчи турда бўлгани каби мазкур баҳсда ҳам "Бухоро" фаворит эмас, лекин футболда доим ҳам ғалаба фаворит жамоа тарафида бўлмаслигини кўп кўрганмиз. Айниқса охирги пайтларда Ашурматов бошчилигидаги жамоалар бу нарсани кўп бор исботлаб келмоқда. Бекободдаги баҳсда "Бухоро" иккинчи рақам остида тезкор ва аниқроқ ўйнашни уддаласа, Бухорога яхши кайфиятда кетиш имкониятларини кескин оширади. Акс ҳолда мавсумдаги илк мағлубият барибир Тошкент вилоятида қайд этилиши эҳтимоли мавжуд.

Асосий "қуроли": Беҳруз Шодмонов (ҳужумкор ярим ҳимоячи)
Бўш нуқта: ҳужум


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика