Кун фотоси: Гочгулиев ва Кападзе
04 фев 2017 08:47
Новости
Кун фотоси: Гочгулиев ва Кападзе
Тошкентнинг "Локомотив" клуби кеча Туркманистоннинг "Олтин Аср" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Туркманистон клуби сафида ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Гочгули Гочгулиев фаолият олиб бормоқда. Кеча у билан бирга ўйнаган Темур Кападзе эсдалик учун суратга тушди.
Гочгулиев 2014 йилдан буён "Олтин Аср" клубида катта мураббий бўлиб ишлаб келмоқда. Ҳимоячи 2002-2005 йилларда "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган. 2007-2010 йилларда эса Тошкентнинг бошқа бир клуби "Бунёдкор"да ўйнаган.
Гочгулиев Ўзбекистондаги фаолияти давомида 7 карра Ўзбекистон чемпиони, 6 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган. 3 марта ОЧЛ ярим финалига қадар етиб борган. 2002 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси сўровномасида Александр Гейнрихдан кейинги иккинчи ўринни банд этган.

фото: "Локомотив" матбуот хизмати
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии