Кун бўсаси + ФОТО
01 ноя 2017 11:57
Новости
"D" гуруҳида "Барселона" жамоаси "Олимпиакос" меҳмони бўлди ва кутилмаганда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Ана шу учрашувнинг биринчи бўлимида кутилмаган ҳолат кузатилди. Меҳмонлар ҳужумчиси Лионель Месси бурчак зарбасини амалга ошириш учун нуқта ёнига борди, ўша пайтда мухлислардан бири тўсиқдан ўтиб у томонга югуриб келди. Мухлис аргентиналикни қучоқлаб олди, ўпиб қўйди ва яна ортига қайтди.
Майдонга югуриб тушган мухлисни соқчилар ва хизматчиларнинг ҳеч бири тўхтата олмади, у жойига қайтганидан кейин эса ҳеч нарса содир бўлмагандек ўйин давом эттирилди.


Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Комментарии