Куман Исроил клуби бош мураббийлигидан кетиб, мураббийлик фаолиятини якунлади
02 дек 2021 19:28
Новости
Куман Исроил клуби бош мураббийлигидан кетиб, мураббийлик фаолиятини якунлади
"Бейтар" устози Эрвин Куман (Рональднинг акаси) ўз лавозимини тарк этди.
"Айрим шахсий сабабларга кўра ҳозирнинг ўзида тўхтамоқчиман. Бу мен учун оғир бўлди, бироқ яқинда "Бейтар" раиси билан учрашувда унга кетишим ҳақида айтдим ва у бу қароримни қабул қилди. Бош мураббий сифатида бутунлай истеъфога чиқиш вақти келди", – деди Эрвин Куман.

60 ёшли мутахассис 2 июндан бери жамоани бошқариб келаётган эди.
Маълумот ўрнида, "Бейтар" куни кеча "Бней Сахнин"га мағлуб бўлди (0:2).
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии