RU

Последние новости

12:18Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистондаги халқаро мусобақада қатнашади  0 12:00Суперлига. ОКМК — "Бухоро". Превью  0 11:41Суперлига старти олдидан. Бахтиёр Ашурматов: "Чемпионлик учун кураш 3 та жамоа ўртасида кечади, бу йил қизиқарли Суперлига кўрамиз"  5 11:25Осиё Кубогига тайёрланаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугундан йиғинга киришади  2 11:02Ўзбекистон U-18 Россия ёшлар термаси билан тўқнаш келади  2 10:43ЕЧЛ. Opta жамоаларнинг 1/4 финалга чиқиш имкониятларини баҳолади   14 10:08Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  13 09:53Расман. Аргентина U-23 терма жамоаси собиқ аъзоси ЦСКА билан шартнома тузди  2 09:27ФИФА томонидан аёллар терма жамоаларининг янгиланган рейтинги эълон қилинди  0 08:58МЮ жорий мавсум ушбу натижани қайд этган ягона жамоа  3 08:31Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди  9 08:00Бугун Суперлига-2025 мусобақасига старт берилади  3 07:27Элдор Шомуродов кечаги учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  14 02:54ШОМУРОДОООООВВВВ!! Элдорнинг голи "Рома"га ғалаба келтирди!  101 00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  2

"Кучли бешлик": Қайси жамоалар элита билан хайрлашади? Новости

"Кучли бешлик": Қайси жамоалар элита билан хайрлашади?

Европанинг кучли бешлик миллий чемпионатларида ҳал қилувчи палла бошланган.

Айни пайтда Англия, Германия, Италия, Франция ва Испания чемпионатларида қайси жамоалар қуйи лигага тушиб кетган ёки тушиб кетиш хавфида эканлигига назар соламиз.

Англия премьер лигасида аллақачон иккита клуб - "Хаддерсфилд" ва "Фулхэм" қуйи дивизионга тушиб кетгани ойдинлашганди. Тушиб кетишга учинчи даъвогар бўлиб турган "Кардифф" ҳисобида 31 очко мавжуд. Қолган учта турда жамоа ҳолатини яхшилай олмаса, унда келаси мавсумни премьер лигада эмас, балки чемпионшипда ўтказишига тўғри келади. Айни пайтда "Кардифф" премьер лигада қолиш учун "Брайтон" ва "Саутгемптон" билан курашмоқда.

АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР ЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Италия А Сериясида "Кьево" муддатидан аввал элитадаги ўрнини йўқотган. Жамоа 33-турдан кейин 14 очко билан энг охирги поғонани банд этиб турибди. Ундан кейинги ўринлардаги "Фрозиноне" ва "Эмполи" эса А Сериядаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Шунингдек, хавфли ҳудуд атрофида бўлган "Удинезе", "Болонья" ва "Женоа" ҳам назарий жиҳатдан қуйи лигага тушиб кетиши мумкин.

А СЕРИЯ ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Франция 1 Дивизионида ҳозирча ҳеч бир жамоа расман қуйи дивизионга тушиб кетгани йўқ. Хавфли ҳудуднинг энг пастки ўрнида 24 очко тўплаган "Генгам" мустаҳкам турибди. "Кан" эса 26 очко тўплаган ҳолда 19 ўринни банд этиб турибди. "Дижон" эса 28 очко билан ўтиш ўйинини ўтказишга ҳуқуқ берадиган плей-офф ҳудудидан жой олган. Шунингдек, "Амьен" ва "Монако"да ҳам назарий жиҳатдан тушиб кетиш хавфи мавжуд.

ФРАНЦИЯ 1 ДИВИЗИОНИ


Испания примеросида Англия ва Италия А Сериясида бўлгани каби учта жамоа тўғридан-тўғри қуйи лигага тушиб кетади. Айни пайтда энг охирги ўриндаги "Райо Вальекано" ва "Уэска" хавфли зонада. Учинчи йўлланмага эга асосий даъвогар "Жирона" ҳисобланади. "Жирона" Ла Лигада қолиш учун "Вальядолид", "Сельта" ва "Леванте" билан ўзаро беллашмоқда.

ЛА ЛИГА ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Германия Бундеслигасидан иккита жамоа тўғридан-тўғри тушиб кетса, қолган яна бир клуб плей-оффда Иккинчи Бундеслигадаги учинчи ўрин соҳиби билан плей-оффда ўтиш ўйини ўтказади. Айни пайтда "Ганновер", "Нюрнберг" ва "Штутгарт" хавфли зонадан ўрин олишган. Жамоалар ўртасидаги очколар фарқи ҳам катта. Бироқ ҳозирда ҳеч бир жамоа расман элитани тарк этгани йўқ. Мазкур турда агарда "Ганновер" ғалаба қозона олмаса, унда жамоа расман Бундеслигани тарк этади. Шунингдек, "Нюрнберг"да ҳам шундай ҳолат. "Ганновер" ва "Нюрнберг" фақатгина ўтиш ўйинига йўлланма берувчи 16-ўрин учун курашни давом эттириши мумкин. "Штутгарт" эса плей-офф зонасидан тепароққа сакраш учун назарий тарафлама ўз имкониятларини сақлаб турибди.

БУНДЕСЛИГА ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика