RU

Последние новости

14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  0 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  1 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  2 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  7 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  8 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   16 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  25

Кубок финалида 5228 нафар мухлис, баннер ва бошқалар Новости

Кубок финалида 5228 нафар мухлис, баннер ва бошқалар

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бошланишига чамаси 30 дақиқа қолганида эринмасдан мухлислар сонини санаб чиқдим - 387 нафар экан.
Ўйин бошланганидан кейин яна бир марта чамаладим, 1400 кишига ҳам бормади. Учрашувнинг 10-дақиқасига келиб яна кўз югуртирдим. Нари борса 500 мухлис қўшилибди. Чиптачилардан олган маълумотимга кўра, расман 2000 дона ҳам чипта сотилмаган. Нархни қиммат демаган бўлардим. Ҳар ҳолда йилнинг энг муҳим воқеаси учун 10 000 сўм жуда катта пул эмас. Фото факт керакми, марҳамат!




Учта марказий секторда қизил нуқтачалар билан белгилаб чиқилган мухлислар сони 514 нафар!

Ўйин тугаганидан кейин уйга кетар эканман, такси ҳайдовчиси "Бугун нима бўлди бу ерда?" деган саволни берди. Финал десам, йўғ-е дея ҳайратланди! Мана қаерда муаммо! Бизда футболга тушишни исташади, аммо ўйиннинг қачон ва қаерда бўлишини билишмайди. Тошкентликлар футболга қизиқмай қўйишган деган гапга эса умуман қўшилмайман. Тошкентда минглаб Қашқадарёдан талаба бор ёки минглаб қаршилик кишилар шу ерда фаолият олиб боряпти. Уларнинг сони кеча стадионда 1000 нафарга ҳам етмас эди. Бу ўйинга атаб тарғибот учун тузукроқ анонс бўлдими? Спорт ТВ бир ҳафтадан бери пляж футболини реклама қилади, 1 ҳафта аввалдан Кубокка бағишлаб бирорта лойиҳа амалга оширилдими? Кубок финалини тарғиб қилувчи ғоя ПФЛда бормиди? Фақат сайтларгина Кубок ҳақида эслашди, аммо сайтнинг 50% ўқувчиси чет элдан эканлигини инобатга олсак, ҳали-бери биздан фойда бўлмаслиги аниқ. Шаҳар кўчаларига, гавжум бозорлар-у, автошоҳбекатларга билбордларни осиб ташлаб, ТВда кунига 10 маҳалдан реклама берса бўларди-ку. Қўшимчасига ўқиш-у, корхоналарда тарғибот қилинса. Оддий мисол, кўплаб бозорлар душанба куни дам олади. Чоршанба қилдинг нима-ю, душанба ўтказдинг нима финални дейдиган одам йўқ. Фаластин - Яман ўйини "..." ҳам эсалагани йўқ. Хуллас финални маза матраси бўлгани ҳам йўқ.

Қайдномага уялмай худди битталаб санаб чиққандек 5228 нафар мухлисни ёзганига ўламан. Менимча, стадион ёнида жойлашган "Эзидиёр" тўйхонасидаги келин-куёвларни ошна-оғайнилари-ю, тўйга келган меҳмонлар ҳам қайдномадан ўтган. Ёки "Алишер Навоий" номидаги кинотеатр томошабинларини ҳам қўшиб санаб юборишдими? ОЧЛ тақдирини ҳал қиладиган ўйинга эътибор "0". Ўзи футболга бўлган қизиқиш тушиб кетаётган бир пайтда жаҳлинг чиқиб кетади.



Бундай финаллар яна қайтиб келадими? Тошкентда ҳам стадион тўлади, агар футбол бўлса...

Яна бир ҳолат, аслида мингта ҳолатга эътибор берса бўлади. Жамоалар энди расмга тушаман деб туришганида мадҳия қўйиб юборилди. Кубокка масъул кишининг йўқлиги, аниқ бир дастурнинг йўқлигидан далолат эди бу. ОЧЛ ва МТЖ ўйинларида кўп бора кўрамиз, учрашув комиссарининг қўлида сония-сониясигача аниқ режаси бўлади. Жамоаларнинг ечиниш хоналари эса захира ўриндиғига зид бўлди. Стадоннинг ўнг томон ечиниш хонасидан жамоалар Х тарзда захира ўриндиғининг чап томонидан жой олдилар. Чирк босиб кетган Кубокни айтмасангиз ҳам бўлади. Йилда бир шампан виноси қуйиладиган тилла ранг худдики занглаб қолган.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, кундалигингни олиб кел, "ПФЛ" деб мана бу саҳна асари учун "2" баҳо қўйиб бергим келиб кетди-ки, буни баннердаги гапни тушуниш учун фалсафадан хабарим бўлиши керакдек гўё. Сиз қуйида кўриб турган баннерни ТВ орқали камида 1 000 000 киши кўрган бўлса ажаб эмас. Афсуски, бу биринчи йил эмас, доимий тарзда ва одат бўлиб қолди. Бу ҳақда аввал ҳам ёзгандик. Афсуски, бизни ўқишмайди, ўқимаганидан кейин мақола ёзишдан не наф? Ўқувчини "вой зўр ёзибсиз", "бўлар экан-ку" деган гаплари учунми? Сўнгги пайтларда таҳлил ва танқиднинг камайиб кетганига ҳам сабаб шу аслида. Бундай савиядаги Кубок финалини ишонавернинг, исталган вилоят ўтказиб бера олади. Ҳеч бўлмаса битта маҳаллий қўшиқчи бўлади. Ҳеч бўлмаса, мухлис бўлади!



Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика