RU

Последние новости

10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  2 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  3 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  6 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  21 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  10 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  133 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1047 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20

Крушельницкий ўз жамоаси билан суперлигага чиқди Новости

Крушельницкий ўз жамоаси билан суперлигага чиқди

Малайзияда 2014 йилги миллий биринчилик ўз ниҳоясига етди. Ҳамюртимиз Ярослав Крушельницкий тўп сураётган “Фелда Юнайтед” клуби муддатидан аввал - чемпионат якунланишига бир тур қолганда, ўзига суперлига йўлланмасини таъминлади.
Марказий ҳимоячимиз жамоаси сўнги турларни жуда муваффақиятли ўтказди. “Фелда” 5 учрашувда 13 очко жамғарди: “Жохор Дарул Таъзим II” билан сафарда 1:1, 2-ўрин учун бўлган курашдаги асосий рақиб “Пулау Пинанг” билан уйда 4:1, премьер-лига ғолиби бўлган “Полис” билан меҳмонда 1:0, “Университет ТМ”ни уйда 8:0 ҳамда “Перлис”ни сафарда 3:2.
Шу тариқа, умумий ҳисобда 50 очко жамғарган ҳамда “Полис”дан икки очко ортда қолган ҳолда, “Фелда Юнайтед” мусобақада 2-ўринни эгаллади. Ва ушбу икки клуб келаси мавсумда Малайзия суперлигасида ўйнайдиган бўлишди.
Энди июль ойининг ярмидан Малайзия кубоги беллашувлари бошланади ва то ноябргача давом этади. Мусобақада суперлига ва премьер-лига клублари аралаш ҳолда иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, Крушельницкий “Фелда Ю” билан бунгача якунланган Малайзия футбол ассоциацияси кубогида финалгача етиб келиб, ҳал қилувчи ўйинда сўнги 10 дақиқа ичида ўтказиб юборилган иккита гол ҳисобига жуда ҳам аламли тарзда мағлубиятга учрашганди (1:2).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика