RU

Кроос "Реал" билан шартномани узайтирди Новости

Кроос "Реал" билан шартномани узайтирди

"Реал" ярим ҳимоячи Тони Кроос билан келишув муддати узайтирилганини эълон қилди.

Томонлар имзолаган янги келишув 2024 йил 30 июнга қадар амал қилади.

Германиялик футболчи 2014 йилдан буён мадридликлар шарафини ҳимоя қилади. Ўтган давр мобайнида у 417 ўйинда майдонга тушиб, 20 та титулни қўлга киритди. Жумладан, 33 ёшли футболчи 4 марта Чемпионлар Лигасида, 5 марта клублар ўртасидаги ЖЧда, 4 марта УЕФА Суперкубогида, 3 мартадан Ла Лига ҳамда Испания Суперкубогида ва яна 1 марта Испания Кубогида зафар қучган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика