Кроос фаолиятида илк бор қизил карточка олди
31 окт 2022 10:36
Новости
Кроос фаолиятида илк бор қизил карточка олди
Испания чемпионати 12-туридан ўрин олган учрашувда "Реал" жорий мавсум иккинчи бор очко йўқотди – ўз майдонида "Жирона"ни мағлуб эта олмади.
Биринчи йўқотиш "Осасуна"га қарши ўйинда юз берганди (1:1).
"Реал" очколардан ташқари Тони Кроосни ҳам бой берди – германиялик ярим ҳимоячи иккита сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди. Улардан кейин олинган қизил карточка Кроос фаолиятидаги биринчиси бўлди – 32 ёшли футболчи бунгача ҳеч қачон майдондан четлатилмаганди.
Испания чемпионатининг навбатдаги, 13-турида Мадриднинг "Реал" клуби сафарда "Райо Вальекано" билан баҳс олиб боради. Ушбу учрашув 7 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии