RU

Последние новости

17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  1 17:30Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  3 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  11 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  14 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  8 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  9 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  3 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  9 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2

Кроос: "Бокс рингида тўрт раундга ҳам дош беролмасам керак" Новости

Кроос: "Бокс рингида тўрт раундга ҳам дош беролмасам керак"

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Тони Кроос "DAZN"га интервью берди.

Суҳбатнинг асосий қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Килиан Мбаппе ҳақида

"Ёш, маҳоратли футболчи, лекин мен клуб нимани исташи ва қандай ҳаражатларни амалга ошира олишимизни билмайман. Мадридда ўтказган олти йил давомида мен шу қадар кўп миш-мишларни эшитдимки, лекин амалда ОАВда айтилаётган гапларнинг деярли барчаси ёлғон бўлиб чиқади".


Марио Гетце ҳақида

"Мен анчадан буён уни майдонда кўрмадим. Лекин бу менимча Бундеслигани камроқ томоша қилаётганим сабаб бўлса керак. Шу сабабли Марио ҳозирда қайси клубда ўйнаб кета оларди, деган саволга жавоб беролмайман".


Титуллар ҳақида

"Реал" ҳар мавсум ҳеч бўлмаса битта соврин ютиши шарт. Акс ҳолда у мавсум автоматик тарзда омадсизга айланади. Ўтган мавсум жамоа учун омадсиз бўлди".

Кроос карантин даврида бокс қопи ва қўлқопларини сотиб олди

"Мен спортнинг бошқа тури билан ҳам шуғулланиб кўришни истадим. Бу бошқача жисмоний машқлар, янгича тажриба, лекин у катта куч талаб қилади. Тўғрисини айтсам, бокс рингида тўрт раунд ҳам чидай олмасам керак".


"Реал"га нима етишмаяпти?

"Хотиржамлик. Баъзи учрашувларда бизга айнан шу ҳислат етишмаётгандек. Биз натижа учун эмас, чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилиш, ўзимиз ҳам завқ олиш учун ўйнаб, кераксиз жойларда очко йўқотдик. Акс ҳолда биз ҳозир чемпионат етакчиси бўлардик. Албатта, жароҳатлар ҳам ўйинга таъсир ўтказади. Биз учун барча футболчилар сафда бўлиши муҳим. Ким ҳозирги вазиятдан яхши чиқа олса, марра ўшаники".

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика