Кристиан Эриксен кейинги жамоаси борасида бир қарорга келди
23 дек 2019 21:29
Новости
Кристиан Эриксен кейинги жамоаси борасида бир қарорга келди
Даниялик январь ойида "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда.
"Daily Mirror" хабарига кўра, Кристиан Эриксен қишки трансферлар ойнаси вақтида "Тоттенхэм"ни тарк этади. 27 ёшли даниялик футболчи клуб билан шартномасини узайтирмади.
Катта эҳтимол билан у қишда "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин. Манкунианликлар трансфер учун 30-35 миллион евро тўлайди.
Эриксен ушбу мавсумда АПЛнинг 14 ўйинида 1 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди.
Комментарии