RU

Последние новости

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  7 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  20 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  62 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

Кристиан Эриксен А Серия янги мавсуми бош қахрамонларидан бири бўлади-ми!? Новости

Кристиан Эриксен А Серия янги мавсуми бош қахрамонларидан бири бўлади-ми!?

Бир неча кун аввал амалдаги чемпион "Интер" ўзига янги бош мураббий топди.

Хабарингиз бор, Антонио Конте раҳбарият билан келиша олмагач, жамоани тарк этди ва "Интер"ни янги мавсумга Симоне Инзаги тайёрлайдиган бўлди. 

Аввалги мавсумни "Лацио"да ўтказган Инзагидан Миланда ҳам кўп нарса кутишмоқда. Жумладан, ўз ўйинини кўрсата олмаётган баъзи футболчиларнинг аввалги даражасига қайтишини.  

Аввалроқ ОАВда Эриксен "Интер"га ўтиб хато қилгани ва Конте системасида унга жой йўқлиги ҳақида бир неча бор ёзишди. Бу масалада кичик деталлар кўп, аммо асосийси тактик жиҳатдан мураббий қарашлари ва футболчи имкониятлари тўғри келмаслиги эди: Конте қўл остида футболчининг ҳар бир ҳаракати ҳисобга олинган ва эркин ижодкорликка деярли ўрин йўқ, Эриксен эса аксинча, тўпга интилади ва қолганларнинг ўйинини ҳам ўз фикрларига боғлаб олади. Бири эркинликни хуш кўради, иккинчиси эса максимал равишда буни чеклайди. Ўзаро муваффақиятга эришишнинг имкони йўқ эди.


Инзаги бунгача даниялик типидаги футболчи билан ишлаб улгурган. Луис Альберто ҳам камроқ меҳнат қилар ва кўпроқ ижод қиларди, мунтазам равишда тўпни излар ҳамда умумий ритмдан тушиб қоларди, мажбуран жамоа тизимига мослашганда эса – эркинлик йўқлиги ва имкониятларини тўлиқ намойиш қила олмаслигидан азият чекарди. Инзаги унинг устунликларини жамоавий ўйинга сингдира олди. Альберто беш йил давомида бир нечта нуқтада тўп тепди, лекин бугунги – "саккизлик" нуқтасига беркинган плеймейкер ролида айниқса "очилди". У "Лацио" мийясига айланди ва ўйиннинг барча аспектларига жавоб беради – ҳимоядан чиқиш, ҳужумни бошқаришдан - жарима майдонига ёриб киришгача. Бу борада Луис ўтган мавсум классик ТОП  "ўнликлар" билан статистик кўрсаткичлар бўйича тенглашиб олди.

Эриксен ҳам ритммейкер ролини испаниялик ҳамкасбичалик қойиллатиши ҳозирча жавоби йўқ савол бўлсада, жамоага Инзаги келганидан футболчи ютгани аниқ. Симоне лигада ихтиёрида бор футболчилар имкониятларидан келиб чиқиб рол танлашда қолганлардан анча устунлигини кўрсатиб улгурган. Беш йил давомида у кўплаб футболчиларнинг иқтидорини кашф/қайта кашф қилди. Даниялик билан эса қийинчиликлар камроқ бўлса ажаб эмас. Эриксеннинг нималарга қодирлигини бутун дунё кўриб улгурган. 


Шундай экан, янги мавсумда Эриксен "Интер"нинг янги етакчиси ёки ҳеч бўлмаганда етакчилардан бирига айланса ажабланманг.


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика