RU

Последние новости

19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  2 19:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  6 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  1 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  40 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  4 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  4 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  5 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  2 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6

"Кристал Пэлас" юлдузи Кот д’Ивуарда футбол клубини сотиб олди Новости

"Кристал Пэлас" юлдузи Кот д’Ивуарда футбол клубини сотиб олди

Акасининг маълум қилишича, Уильфрид Заанинг мақсади эгалик қиладиган янги клубини ўзи туғилган мамлакатининг етакчи жамоаларидан бирига айлантиришдир.

29 ёшли футболчи мамлакатнинг Учинчи лигасида кураш олиб борадиган "Эспуар клуб д’Абенгуру"нинг эгаларидан бири бўлганидан жуда мамнун. У билан бирга, клуб бошқарувида унинг фондини бошқарадиган укаси Карин ҳам иш олиб боради. Кот д’Ивуар терма жамоаси учун ўйнайдиган Заа давлат пойтахти Абиджанда туғилган ва 4 ёшида Лондонга кўчиб ўтган.

"Бизда U-19 академияси ҳам бор. Ушбу мавсумда лигада ҳам ўйнаймиз. Мақсадимиз юқорига кўтарилиш, лекин биринчи навбатда, ёшларнинг яхши формада бўлиши ва тажриба орттиришидир”, – деди футболчининг акаси.

Заа "Арсенал" собиқ вингери Жервиньо ва "Борнмут" собиқ аъзоси Макс Граделдан сўнг Ивуарда ўз клубини сотиб олган футболчига айланди, шунингдек, "Барселона" ярим ҳимоячиси Франк Кессье эса ушбу мамлакатда машғулотлар марказига эга.

"Пэлас" мухлислари севимли ўйинчиларидан бири бўлган Заа терма жамоаси билан бирга Қатардаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмади. Айни пайтда у ҳамюртлари билан халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда. Кот-д'Ивуар шанба куни Того устидан 2:1 ҳисобида устун келганидан кейин сешанба куни Гвинея термасига қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика