RU

Последние новости

09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  1 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  9 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  2 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  11 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  5 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20

"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега? Новости

"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?

"Кристал Пэлас" Европа Лигасида ўйнамайди.

Бу ҳақда УЕФА маълум қилди. "Кристал Пэлас" Англия кубогидаги ғалабаси туфайли Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди, бироқ клубнинг асосий акциядори Жон Текстор "Лион"нинг назорат пакетига эгалик қилади. "Лион" ҳам турнирга йўлланма олганди. 

УЕФА қоидаларига кўра, бир хил мулкдорга эга клублар бир хил турнирда иштирок этиши тақиқланади. Шу сабабли Текстор "Кристал Пэлас"нинг 43 фоизлик улушини "Нью-Йорк Жетс" эгаси Вуди Жонсонга 190 миллион фунт стерлингга сотишга мажбур бўлди.

Бироқ, УЕФА текширувидан сўнг "Пэлас"ни Европа Лигаси мусобақасига қўймасликка қарор қилди, чунки 1 март ҳолатига кўра, клуб эгаси ҳали ўзгармаган эди. Шу билан бирга, жамоага Конференциялар Лигасида иштирок этишга рухсат берилди. "Лион" клуби эса Европа лигасида иштирок этиши мумкин бўлади.

Хабар қилинишича, ҳозирда клубларда бу қарор бўйича аппеляция бериш ҳуқуқи мавжуд. Агар УЕФА "Кристал Пэлас"ни Европа Лигасидан четлатиш тўғрисида якуний қарор қабул қилса, бўш қолган ўринни дастлаб Конференциялар Лигасига чиққан "Ноттингем Форест" эгаллаши кутилмоқда.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика